ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Инха университети, IT соҳаси истиқболлари

Инха университети, IT соҳаси истиқболлари

Бизнинг мухбиримиз талабалик даврларини қўмсади.

Кеча деярли барча таниқли оммавий ахборот воситалари Google соҳиби, «Alphabet» компанияси дунёнинг энг қиммат компанияси сифатида эътироф этилгани ҳақида хабар берди.

Бу ҳақда IT ўқув юртлари соҳасида энг илғори бўлган Тошкентдаги Инха университети ректори Шерзод Шерматов ўзининг Facebookдаги саҳифасига ёзди.

Ўқув юртининг раҳбари рейтингнинг биринчи тўртлигини энг қиммат компанияларнинг IT брендлари эгаллаганини қайд этиб ўтди. Бу тармоқнинг жуда тез суръатда ривожланиши ҳақида гапириш ишончли ва ўринлидир.

«Бу компаниялардаги асосий активлар — бу уларнинг IT мутахассислари. Албатта, ушбу мутахассислар завод ва фабрикалар каби реал тармоқ корхоналарида ишламайди. Болалар келажакда IT соҳасида яхши мутахассислар бўлиб етишиб чиқиши учун уларни математика, физика ва дастурлаштиришга қизиқтириш лозим», – деб ҳисоблайди Шерзод Шерматов.

Бизни эса Ўзбекистонда IT кадрлар тайёрлаш ишлари қандайлиги қизиқтирарди. Мамлакатда бундай кадрларга бўлган талабларни қондириш учун етарлича кадрлар етишиб чиқяптими? Нималарга урғу берилмоқда? Мана шуларни билиш мақсадида Инха университетига йўл олдик.

Uzbekistan Today мухбирининг саволларига ўқув юрти проректори Нурилла Маҳаматов жавоб берди.

 

IT технологиялар соҳасида мутахассислар тайёрлаш ишлари Ўзбекистонда анчадан бери Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг бешта минтақавий филиалларида амалга ошириб келинмоқда. Уч йил олдин эса Тошкентда Инха университети ташкил этилди. Меҳнат бозорида бу йўналишдаги мутахассислар кўпайиб кетиш ҳолати юзага келмайдими?

– IT технологиялар соҳаси — иқтисодиётнинг тез ривожланувчи бир қанча йўналишларидан бири. Шубҳасиз, бугун биронта олий ўқув юрти барча соҳа йўналишларига кадрлар тайёрлаш масаласини ҳал қилолмайди. Шунинг учун бизнинг университетимизга — электрон  ҳукумат тизимига мутахассислар тайёрлаш ва халқаро даражадаги дастурчилар етказиб беришни таъминлаш вазифаси қўйилди.

Эътибор беринг, бизнинг халқаро ҳамкоримиз Инха университети (Жанубий Корея) IT соҳаси йўналишида кадрлар тайёрлаш борасида дунё лидери бўлиб танилган.  Мана шу омил бизнинг олдимизда янги имкониятлар эшигини очади. Хусусан, мамлакат IT соҳасига энг яхши хорижий тажрибаларни қўллаган ҳолда янги йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрлашга асос яратамиз. Бизда кореялик малакали мутахассислар ишлайди. Бу эса келажакда IT соҳасида мустақил равишда юқори даражали профессионал мутахассис бошқарувчиларни тайёрлаш имконини беради.

Шу сабабли биз Тошкент ахборот технологиялар университети билан ҳамкорликда ишлаяпмиз. Бизнинг ҳамкасбларимиз олдига мамлакат олий ўқув юртлари билан бошқа ҳамкорлик масалалари ҳам қўйилган, улар ҳозирда ҳал этилмоқда.

 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей