ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Илҳомжон Тўхтасинов:”Олий ўқув юртлари учун янги ...

Илҳомжон Тўхтасинов:”Олий ўқув юртлари учун янги дарсликлар керак”

Ўзбекистонда  олий ўқув юртлари учун инглиз тили бўйича амалий нутқ кўникмаларини  ривожлантиришга  мўлжалланган янги дарсликлар ишлаб чиқишга  киришилди. 

Аввал  Республика Чет  тилларни ўқитиш инновацион услубларини ривожлантириш илмий-амалий  маркази  томонидан  нофилология  олий ўқув юртлари учун инглиз тилидан чуқурлаштирилган  Scale Up  дарслиги ишлаб чиқилган эди.  Ҳозирги пайтда  бу дарслик республиканинг барча олий ўқув юртларида фойдаланилмоқда.

– Scale Upда  барча мутахассисликлар  учун амалий  нутқ кўникмаларини  ривожлантириш асослари  берилган, – изоҳ берди марказ директори, Ўзбекистон  Давлат  жаҳон тиллари  университети проректори  Илхомжон Тўхтасинов. – Шу билан бирга  олий  таълим тизими  олдида  талабаларга амалий музокараларни юритиш учун  профессионал инглиз тилини эгаллаш бўйича  чуқурлаштирилган   кўникмалар бериш  вазифаси турибди. Бу  олий ўқув юртлари ҳусусиятлари  ва йўналишлари кесимида  қўшимча  дарсликлар  тайёрлашни талаб  этади.  Бундай қўлланмаларни яқин икки йил ичида  олий ўқув юртлари  мутахассислари билан бирга ишлаб чиқишни режалаштиряпмиз.   

Илхомжон Тухтасинов: «Биз, албатта, ҳорижий нашрлар  билан кифояланиб қолишимиз мумкин эди. Бироқ  яхши мутахассис  тайёрлаш  учун  бизга ўзимизнинг  қўлланмаларимиз керак. Фақат уларда биз  дарс  беришнинг ҳам, оғзаки  нутқнинг ҳам  ҳудудий ўзига ҳос жиҳатларини ҳисобга олишимиз  мумкин».

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей