ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / ХТВ оммабоп Telegram мессенжерида ўқитувчилар учун...

ХТВ оммабоп Telegram мессенжерида ўқитувчилар учун канал очди

Халқ таълими вазирлиги кенг оммалашган Telegram мессенжерида @xalq­_talimi деган махсус канал очди, унинг ёрдамида умумтаълим мактаблари ўқитувчилари билан тезкор алоқа ўрнатиш режалаштирилган.

Ушбу хизмат ҳозирча синов тартибида ишлаётганига қарамай, унинг фойдаланувчилар аллақачон 4000 тага етиб қолди.

Келгусида бу лойиҳанинг мақсадли аудиторияси умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари бўлиши керак, деб хабар берди Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати.

Бу мессенжер ёрдамида вазирликнинг буйруқлари ва бошқа норматив ҳужжатларни, шунингдек, ўқитувчиларга мўлжалланган бошқа файлларни ҳам жўнатиш назарда тутилган. Масалан, ўқувчиларни якуний синовлардан ўтказиш учун имтиҳон варақаларини мисол сифатида келтириш мумкин.

Бугунги кунда бу маълумотларнинг барчаси Халқ таълими вазирлигининг расмий сайтида мавжуд, бироқ, вазирлик вакилининг сўзларига кўра, вазирлик бу алоқа тезкор бўлиши учун барча замонавий технологиялар шарт-шароитини тақдим этади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей