ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / ХТВ: мактаблар ўқитиш учун энг янги интерфаол га...

ХТВ: мактаблар ўқитиш учун энг янги интерфаол гаджетлар билан жиҳозланади

Бошқарма ва тизимдаги ташкилотларнинг бу масаладаги таклифларини шанба куни кўриб чиқиш режалаштирилмоқда

Ривожланиш режаси Халқ таълими вазирлигининг барча ўқув муассасаларига тааллуқли. Бугунги кунда вазирлик тизимида болалар боғчалари, мактаблар,мусиқа ва санъат мактаблари,”Баркамол авлод” болалар ижодиёт марказлари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари,Жиззаҳ, Қўқон, Навоий ва Нукус педагогика институтлари ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий институтлари, шунингдек ўқув жараёнини таъминлашга ёрдам кўрсатиш марказлари бор.

ХТВнинг ахборот хизмати хабар қилишича, ривожланишнинг истиқболли режасини ишлаб чиқишда асосий устуворлик ўқув жараёни моҳиятига, замонавий педагогик технологиялар ва инновациялар жорий этилишига, ўқувчилар томонидан ўқув материали ўзлаштирилишининг оширилишига қаратилади.

– Ахборот коммуникация технологияларини кўпроқ жорий этишга алоҳида эътибор берилади,- деб таъкидлашди муассасада. –Бу масала бугунги кунда мактаблар нафақат компьютерлар билан, балки интерфаол доскалар ва ақлий ривожлантирувчи бошқа тизимлар билан жиҳозланишини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқилади. Бу йўналишдаги ишлар давом эттирилади, замонавий тенденциялар ўз ҳукмини ўтказади, бугун гаджетлар ва технологияларни бирон соҳа четлаб ўтолмайди.

Ўқувчиларнинг бўш вақтларини ташкил этиш масалалари бўйича ҳам янги талаблар қўйилади. Вазирлик мутахассислари ўқувчилар ва мактабгача тарбия муассасалари тарбияланувчилари билан бу борадаги ишларни кенгайтириш режаларини ишлаб чиқмоқдалар.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей