ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / ХТВ бу йил 28 та янги мактаб қуришга ваъда берд...

ХТВ бу йил 28 та янги мактаб қуришга ваъда берди

2016 йили  Қорақалпоғистоннинг Қораўзак  туманидаги  25-сонли мактаб  учун  янги замонавий  бино  барпо  этилади. Республика бўйича  эскирган бинолар  ўрнига жами  6720 ўқувчи ўрнига  мўлжалланган  28 та мактаб  қуриладиган  бўлди.  

Халқ таълими  вазирлигида  изоҳ  беришларича, биринчи  навбатда,  авария  ҳолатидаги   лой-ғишт бинолардан  қурилган эски бинолар  бузилиб, улар  ўрнига  замонавий иссиқ ғиштдан  мактаблар бунёд  этилади, уларда барча зарур  жиҳоз-ускуналар: компьютерлар, кимё  ва  физика, биология  кабинетлари, спорт  заллари  жамланган  бўлади. 

Шу билан бирга  бу йил умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббий  муассасаларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш  фонди  маблағлари  ҳисобига 80,6 ўқувчи ўрнига  мўлжалланган 234  мактаб  реконструкция қилинади  яна 105 та мактаб  капитал  таъмирдан чиқарилади.

Реконструкцияда биринчи  навбатда   керакли миқдордаги жойларга эга  бўлган  ўқув  корпуслари  ва спорт  залларини қуришга алоҳида  эътибор қаратилади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей