ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Халқ таълими вазирлиги: Мактаблар қиш мавсумига та...

Халқ таълими вазирлиги: Мактаблар қиш мавсумига тайёр

Ўтган йиллар давомида мактаб ўқувчилари ва ота-оналар томонидан мактаблар ва болалар боғчалари совуқлиги билан боғлиқ шикоятлар кўп бўлди. Жорий йилда мактаблар қиш мавсумига қай даражада тайёр? Ушбу савол билан “Uzbekistan Today” ахборот агентлиги мухбири Халқ таълими вазирлигига мурожаат қилди. 

– Қиш мавсумига тайёргарликни ёз фаслидан бошладик, – деди Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Фарҳод Узоқов. – Мавжуд муаммоларни бартараф этишга йўналтирилган чора-тадбирлар комплекси амалга оширилди.

Мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун Халқ таълими вазирлиги томонидан мамлакатимиздаги жорий ва мукаммал таъмирланадиган таълим муассасаларининг  рўйхати тузилган. Унга кўра, бугунги кунга қадар 145 та умумтаълим мактаби, 219 та мактабгача таълим муассасаси, 12 та махсус мактаб интернати ҳамда Меҳрибонлик уйларида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Икки мингта мактаб, 1,5 мингта мактабгача таълим муассасаси, 50 та махсус мактаб интернатида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Томларни таъмирлашга асосий эътибор қаратилди. Айни кунга қадар 250 минг квадрат метрдан ортиқ томлар таъмирланди. Режалаштирилган ишларни якунлаш учун яна 50 минг квадрат метрга яқин томлар  қайта таъмирланиши керак.

Шунингдек, муҳандислик-коммуникация тармоқларидаги мавжуд муаммолар ҳам бартараф этилмоқда. 132 минг метрдан зиёд ички ва 9 минг метрдан ортиқ ташқи иситиш тизимлари алмаштирилди, қарийб саккиз метр иссиқлик тармоғи изоляция қилинди. Мавсум олдидан 1109 қозонхона таъмирланди.

Бундан ташқари, жорий йилда 900 таълим даргоҳида 3 минг иситиш қозони алмаштирилди. Вазирлик томонидан “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда чекка ҳудудлардаги мактабларни кўмир, кўмир брикети билан таъмирлаш бўйича муайян чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей