ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Халқ таълими вазирлиги 525 хилдаги дарслик ва қўлл...

Халқ таълими вазирлиги 525 хилдаги дарслик ва қўлланмаларни 26,1 миллион нусхада чоп этишни режалаштиряпти

Бунинг учун йил охирига қадар республика бюджетидан 20,4 миллиард сўм ва Республика мақсадли китоб фондидан яна 34,2 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Режалар ҳақида Uzbekistan Today мухбирига Халқ таълими вазирлигида батафсил гапириб беришди.

Нашр учун режалаштирилган китоблар орасида ўқувчи ва ўқитувчиларга бепул дастурий таъминот учун зарур дарсликлар ва 1–4-синфлар учун чет тиллари бўйича дарслик ва қўлланмалар бор.

Шунингдек, алоҳида фанларни чуқур ўргатишга ихтисослашган мактабларнинг 5–9- синф ўқувчилари учун физика ва математика фанлари бўйича 6 номдаги ўқув ва ўқув-услубий қўлланмаларни 33 069 нусхада чоп этиш режалаштирилган.

Таълим ва тарбиянинг сифатини яхшилаш учун 3-синф ўқитувчиларини услубий адабиётлар ва мультимедия иловалари билан таъминлаш ҳам режада бор.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей