ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятовга форумга тў...

Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятовга форумга тўғридан тўғри уланиш вақтида қарийб икки юзта савол берилди

Халқ таълими  вазирлигига    янгилик бўлмаган бу амалиёт, афсуски, бошқа муассасалар  томонидан ҳануз  қўлланилмай  келяпти.

Вазирнинг  фуқаролар  билан бевосита  мулоқотга  киришиши  тўғрисидаги  хабарни  тарқатган  нашр  нуқтаи  назарига биз ҳам  чин дилдан  қўшиламиз: бундай мулоқотлар энг самарали  амалий  ечимлардан  биридир. Ва агар  вазирлик  бу қадамни қўяркан, ушбу жараённи қандай қилиб техник  жиҳатдан  оптималлаштириш тўғрисида ўйлаётган бўлса, бошқа  кўплаб  идоралар  ҳозиргача ижтимоий тармоқларда ўз саҳифасига  эга  эмас, хатто айримларининг  сайтлари  ҳам вақтида  материаллар билан  бойитилмайди.  XXI асрда  энг таъсирчан    воситалардан  бош  тортиш  қанчалик тўғри  экани ҳақида  ўзингиз  ҳукм  чиқара қолинг.

Техник  нюансларни аниқлаштириш  мақсадида вазирликка  қўнғироқ  қилганимизда, биз  билан сўзлашишга деярли ҳеч кимнинг вақти  бўлмади, Онлайн-муҳокамага  Вазир билан биргаликда  муассасанинг барча етакчи  мутахассислари қўшилдилар.  Бироқ, онлайн-уланишдан  кейинги  интервьюда, вазирлик  ҳодимлари  мурожаатлар  жуда  кам бўлди, деганларида ҳайратда  қолдик. Маълум бўлишича,  муассаса ота-оналардан катта  фаоллик, ўқитувчилардан  ҳақиқий илмоқли ва мураккаб  саволлар кутишган ва чин маънода жидий глобал  муаммоларни ҳал этишга тайёрланган экан.   

Бўлар иш бўлди. Халқ таълими вазирлиги  хатто форумда  жавобсиз  қолган саволлар ҳам  яқин вақт ичида  кўриб чиқилиши ва ҳал этилишига  ваъда  берди, уларнинг кўпчилиги  бевосита  жойларда иш олиб боришни тақозо  этишини билдирди.  Вазирлик  бу жараён  учун  масъулиятни  ўз зиммасига олади.

Фуқаролар турли мавзудаги саволлар  билан мурожаат қилишди. Ҳар бир мактаб ўқувчиси  неча килограмм  металлолом топшириши керак  ва умуман  керакми  ўзи?  Бола  ота –онаси  билан вақтинча бошқа  шаҳарда  турганда,  машғулотларни ўтказиб юбормаслик учун шу шаҳардаги  мактабга қатнаши  мумкинми?  Болалар  боғчаларидаги  навбат кутишларни қандай  бартараф этиш лозим?  Нега  муассасалар  санитария  меъёрларини инкор этади? Бу ва бошқа кўплаб  саволларга  Халқ  таълими  вазири  тайёр ҳолда  жавоб  берди.            

Бу хилдаги тадбирларни  вазирлик авваллари ҳам  ўтказганига  қарамай, саволлар  ва  таклиф-мулоҳазалар билан  иштирок  этаётган одамларгина  эмас, балки  вазирлик  ҳодимлари  ҳам   бундай  мулоқотга яхши тайёр  эмасликлари  сезилади.

Шу билан бирга ҳар бир оилага  алоқадор ва уни  тўлқинлантирадиган  мавзу  бўлишига  қарамай  200 тагина  савол берилиши, ўттиз миллион аҳолига  эга бўлган мамлакат учун албатта камлигини ҳам  тан олиш керак. Ва бу  Халқ  таълими  вазирлигининг  сайтида  расмий  ҳабар  пайдо  бўлган  заҳоти бўлажак  тадбир  тўғрисидаги хабар  интернет ва ижтимоий  тармоқларда   тарқалиб кетгандаги  ҳолат.  Ижтимоий  тармоқлардаги мулоқот  жараёнида салбий  муносабатлар ҳам  билдирилди: кимдир  қизиқтирган саволларга  жавоб бўлмаганидан  шикоят  қилса, кимлардир  мурожаатлар   умуман эгасига  бориб етмаганини хабар  қилди. Шу ўринда аввалроқ айтиб қўяйлик, ҳар бир савол кўриб чиқилади, кеча эътибордан  четда қолган саволларга батафсил  жавоб оламиз  ва   кейинроқ  эълон қиламиз.   

Тан олиш қанчалик оғир бўлмасин, бироқ  тажриба  фуқароларнинг  кўпчилиги  ҳали ҳануз  у ёки бу   вазирлик фаолиятини  яхши билмаслигини кўрсатди. Мулоқот  давомида  Олий  ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги  ваколати  соҳасига   тааллуқли бир қатор  саволлар  келиб тушди. Коллеж ва лицейлар ўқувчиларининг ота-оналари   “бу бизнинг ваколатимизга  кирмайди” деган  жавобдан мутлақо ноўрин ҳафа бўлишди  ва  бундай эмаслигини  ўзларича  исботлашга уринишди. Гарчи, ОАВ  материалларида  ҳам, муассаса сайтида  ҳам биринчи  шаҳс ҳозиржавоблик  билан тезкор  жавоблар  қайтарган мавзулар  доираси  қатъий  белгилаб қўйилган эди.

 

Мулоқотнинг энг фаол иштирокчиларидан  бири,  икки  соат  давомида  бир неча  мурожаатларни  жўнатган бухоролик Максим Николаевич  Цуканов  ўз  шубҳасини билдиришни зарур  деб  топди: «… Тўғри, мен барибир  барча саволларга  бевосита Халқ таълими  вазири жавоб қайтарганига шубҳа  билан қарайман.Бироқ,  барибир бу  кичик бўлса-да  таълим тизими   ривожланиши  йўлидаги  тараққиётдир! Умид қиламанки, кейинги сафар  онлайн-мулоқотда кўпроқ киши иштирок этади! Барчага сиҳат-саломатлик, бизнинг машаққатли  ишимизда мустаҳкам асаблар ва муваффақиятлар тилайман!» (таҳр.эслатмаси. муаллиф орфографияси  ва пунтуацияси сақланган).

 

Чамаси,муассаса жавоби фойдаланувчини ҳайрон қолдирган бўлса керак, чунки, вазир  бу соатларда саволлар устида  унинг бутун  командаси ишлаётганини очиқ  тан олган эди. Лекин бундай амалиёт  ҳамма жойда  қўлланилади ва  тўғри  ҳисобланади. Вазирлар  ва  масъул ташкилотларнинг биринчи  шаҳслари ҳамиша  ўз  мутахассислари ёрдамига  таянишади,бу биринчи  навбатда  мулоқот  сифатини таъминлаш учун зарур, бир  киши мурожаатларга тезкор  ва етарлича  батафсил  жавоб берилишини таъминлаш  имкониятига  эга бўлмайди. Бироқ вазирлик   кейинчалик  лойиҳа  доирасида видеоалоқани киритиш таклифини кўриб чиқмоқда, масаланинг техник томонлари  ва интернет  сифати ҳозирча бундай инновацион  форматнинг  ҳам  жорий этилиши муддатларини кечиктирмоқда.

 

Баъзи бир нуқсонларга  қарамай, вазирлик етарлича  очиқ   мулоқотга  етарлича  тайёр эди. Деярли  барча таклифлар, ҳатто энг кескинлари  ҳам ишлов  берилмаган ҳолда эълон  қилингани шундан  далолат беради.

Масалан,  навоийлик  Нафиса Турсунованинг иш  юзасидан бир неча таклифларини келтириш мумкин. Сўзма-сўз  келтирамиз:  «Болалар боғчалари  иши ҳусусиятлари ва санитария-эпидемиология  қоидалари  ва меъёрлари  талабларини  яхши билганим учун  мактабгача тарбия муассасаларини айланиб чиқишингизни маслаҳат  бераман.Чунки санитария талабларига кўра  болалар ҳожатхоналарига иссиқ  ва совуқ  сувли!!!  3 та  ювиниш раковиналари, ҳодимлар учун 1 дона ювиниш раковинаси   ўрнатилади.    Ҳар бир тувакни сақлаш  ва уларни тозалаш қурилмасига эга  шкаф(стеллаж),болалар  ваннаси, хўжалик  шкафи бўлиши  кўзда тутилган. Тувакларнинг барчаси  рақамланган ёки  белги қўйилган бўлиши лозим. Бироқ, аксарият ҳолларда мактабгача тарбия  муассасаларида тарбияланувчиларнинг  қўл  ювишлари  учун фақат  совуқ сув  бўлади. Қишда  кун совуб  кетганда болалар қўлларини совуқ  сувда ювишларига  тўғри келади. Бу эса болаларнинг  тез-тез  шамоллаб қолишларига  сабаб бўлади, ахир  болалар бизнинг келажагимиз, боғчалар раҳбарлари эса болаларнинг саломатлиги  ҳисобидан иқтисод  қилишади, кўп  боғчаларда умивальникларга иссиқ  сув умуман ўтказилмаган, фақат ваннада бор, бироқ муздек сувда  қўл ювиш   мумкин  эмас-ку!!!»

Нафиса Турсунова бир мурожаат  билангина чекланиб қолгани йўқ, уни кўтарилган   муаммо қаттиқ ҳаяжонга солгани  кўриниб турарди.  У иккинчи мессежда мавзуни ривожлантиришда  давом  этди.  «Ҳозир  давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ахборот-коммуникация  технологияларини ривожлантиришга улкан  эътибор қаратилаётгани (Ахборот комуникация технологиялари  ва алоқа вазирлиги ташкил этилгани бунинг тасдиқидир), айниқса, электрон ҳужжат айланиши, юклар ва солиқ ҳисоботларини  электрон декларация  қилишга  ўтилгани муносабати  билан, Халқ таълими вазирлиги  ҳам  МТМга йўлланма олиш учун аризаларни интернет орқали онлайн рўйҳатга олишни ташкил этишини истардик.Токи йўлланма олиш учун ҳужжат  топширганларнинг ҳар бири рўйҳатдан ўтсин ва ўз  тартиб рақамини олсин. Шунда халқ  таълими  маҳаллий  ташкилотлари иши шаффоф  ва очиқ бўлган бўларди.», - деб ёзади иштирокчи. «Шунингдек вазирлик болалар боғчалари  тарбияланувчиларининг  овқатланишларига алоҳида  эътибор ажратишини истардик. Боғчада болалар 12 соат бўлади, демак, улар 4 марта овқатланишлари керак, бу  нонушта, тушлик, иккинчи  тушлик(толмачой) ва кечки овқатдан(131 400 сўмлик тўловдан  кейин кечқурун булочка  ва компот эмас,  балки пюре  ва котлет каби иссиқ овқат берилиши керак) иборат бўлиши мақсадга мувофиқ».

            Нафиса  Турсунова  ўз мурожаатида қуйидагиларга ҳам эътибор қаратди: «МТМга ҳозир йўлланма олишдаги асосий  муаммо улар  тартиб билан  эмас, балки  “ўзиникилар учун” берилишида ва аризаларни рўйҳатга олиш журнали ҳам йўқ, шунинг учун йўлланма  берилиши тартибини кузатиб  бориш иложсиздир». Вазир бу масалаларнинг  барчасини маълумот  учун  қабул қилди ва бизнинг кўз олдимизда муассасанинг тегишли  бўлинмалари  бошлиқларига топшириқ берди.  

Форумда мактаблардаги  ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги   масалалар ҳам  кўтарилди.  Буҳоро вилоятининг Вобкент туманида яшайдиган  фойдаланувчи  Вазирдан  металлолом тўплашда мактаб ўқувчилари қатнашиши ва ҳар бир ўқувчидан 25 килограмм металлолом  топширишни  талаб этилиши қанчалик  тўғри эканини изоҳлаб беришини сўради.Ўқувчиларнинг хатлари билан ишлаш  тажрибасидан келиб чиқиб қўшимча қилиш мумкинки,  кўпинча мактаб  маъмурияти  бундай ҳолларда гўё юқори ташкилотлар ва

вазирликларнинг фармойиши  мавжудлигига ҳавола  этади. Норозилик албатта асосли. Аҳир  ҳозир  темир-терсаклар  кўчада  ётмайди-ку. Вазир Халқ  таълими вазирлиги томонидан металлолом тўплаш  бўйича ҳеч қандай  меъёрлар белгиланмагани ва ўрнатилмаслигини ҳам айтди, негаки бу “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенциянинг 32-моддасига  зиддир. Бу ҳужжатга  кўра, 18 ёшгача  бўлган болалар металолом тўплаш кампаниясида қатнашиши  мумкин эмас.  Шу билан бирга  мактаб бу жараёнда иштирок  этиши мумкин, бироқ бунда  ўқитувчиларга васийлик  кенгашлари  фаолиятини олиб  бориш  учун  белгиланган  меъёрда  фақат ота-оналар ёрдам  бериши кўзда тутилган. Шунингдек,  бу ишлар  ҳаммаси ихтиёрий асосда, ҳеч кимнинг  мажбурлашга  ҳақи йўқ. Металлолом, макулатура каби  мактаб тўплашни илтимос қиладиган барча нарсалар  мажбурий  бўлмайди, бу борада юқори ташкилотлар ҳеч  қандай фармойиш  ҳам бермайди.

            Адолат юзасидан қайд  этиш керакки, вазирлик  ва унинг қуйи ташкилотларига шикоятлар ва кескин  танқидий  фикрлар у қадар  кўп  бўлгани йўқ. Аксарият  ҳолатларда у ёки бу нарсаларни аниқлаштириб олиш мақсадида ота-оналар мурожаат қилишди.               Масалан, тошкентлик  Р.Кастина қуйидагиларни ёзди: «Ўтган  кузда  ишга  чиқишни режалаштирдим  ва, табиийки, кичик  ўғлимни болалар  боғчасига  жойлаштириш  масалалари билан шуғулландим. Бироқ туманимизнинг энг оммавий  муассасаларида  менга жой йўқлигини айтишди…  Бундай ҳолатда  нима  қилиш керак? Кимга мурожаат қилиш лозим?». Афсуски, Вазир  ҳам ўз  жавобида уни  ҳотиржам қилувчи  бирон гап ёзмади: «Тошкент шаҳрида болаларни мактабгача  тарбия  муассасасига жойлаштириш учун 1-2 йил  аввал  навбатга  туриш керак. Олис чекка ҳудудларда осонроқ, вилоятлар  марказларида  ҳам пойтахтдаги  каби  вазият  ҳукм  сурмоқда.Яъни аҳоли зич  жойлашган, ишлаб  чиқариш иншоотлари кўп  бўлган жойларда навбатда кўпроқ турилади. Иш жойи камроқ ҳудудлардаги боғчаларда  болалар ҳам камроқ». Бу маънода  муҳбиримиз яқиндагина жойлардаги аҳволни  ўрганиб чиқди, ҳақиқатда  болаларни  боғчаларга  жойлаштиришда мураккабликлар кўп, жойлар қарийб  бир  йил аввал банд  қилинмоқда. Шу воқеликлар билан  ишлашга  ҳаракат  қилинилмоқда, тегишли дастурлар  доирасида фаолият олиб бораётган  боғчалардаги ўринлар сони  кенгайтирилмоқда, янгилари қурилмоқда. Вазиятдан чиқиб кетиш учун ота-оналар  фақат болани навбатга  қўйишлари ёки ҳусусий  муассасаларга  мурожаат  қилишлари мумкин.  

Тошкентлик А.Қосимова Вазирга: « Менинг фарзандим пойтахтдаги мактаблардан  бирида  ўқийди.Бироқ оилавий  сабабларга  кўра, мен 2-3 ҳафта бошқа шаҳарга кетишга  мажбурман. Фарзандим ўқишдан  қолиб  кетмаслиги учун у мен  вақтинча  бўлиб турган  ҳудуддаги  мактабга бориши мумкинми? Агар шундай бўлса,  қандай тартибда?»- деган  саволни  берди  ва қуйидаги  жавобни олди: «Бундай йўл тутиш мумкин. Бунинг учун  маҳаллий  мактабга  мурожаат қилиш керак. Ўқувчи  учун вақтинча  журнал тутилади ва унга баҳо  қўйилади. Бу ҳужжат мактаб директорининг имзоси  ва муҳри  билан тасдиқланади. 

Одамлар ўқув муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш муаммолари билан  қизиққан  мурожаатлар кўп  бўлди.  Жумладан, Тошкентдан  Марина  ёзади:  «Россияга қариндошларимникига  борганимда, шунингдек,  менинг танишларим хорижий мамлакатларга(Хитой ва бошқа) чиққанларида интерфаол доска,  видеопроекторлар ва бошқа замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган  мактабларни кўрдик.Бизда бу борада аҳвол қандайлигини билишни истардик. Аҳир ХХI асрда  яшаяпмиз ва биз  ота-оналар фарзандларимиз  сифатли ва замонавий  билим  олишини  хоҳлаймиз».

 

Вазир  бу саволларни синчиклаб  ўрганди ва  етарлича   батафсил  жавоб  берди.

Хусусан, қайд этилган  мурожаатга  жавоб қуйидагича  бўлди:  «2014 йили  республиканинг 200 та мактаби «Specktron» интерфаол  қўшимчаларга  эга бўлди, улар  видеопроектор билан биргаликда оддий  маркер доскада интерфаоллик  самарасини беради.  Яқинагина  ҳайрлашганимиз 2015 йилда яна 200 та  мактаб «Acto» қисқа фокусли проекторлари билан бирга «IQBoard» интерфаол доскаларини олди. Бундан ташқари 2012 йили «Мактаб  таълимини ривожлантириш»  лойиҳаси  доирасида 1501 та  мактаб «EpsonEB-455Wi» қисқа фокусли проекторлари  билан  жиҳозланди, улар ўтказгичсиз интерфаол перода ишлайдиган  интерфаоллик  имкониятини  беради.  2013 йили  694 та ўқув  муассасаси экрани  диоганали 65 дюйм бўлган «AHA Penta»  интерфаол панелли  компьютер  синфлари  билан  таъминланди.  Шундай қилиб,  режали  равишда  барча умумтаълим  мактаблари  замонавий  жиҳозларни  қўлга  киритади ».  Муассаса мутахассислари  ота-оналардан  мактаблар  берилган  бу жиҳозлардан  нечоғлик  самарали фойдаланаётганлари ҳақида  фикрларини қолдиришларини  илтимос қилишди,  педагогларни техник  воситалардан  фойдаланиш меъёрлари бўйича ўқитиш масаласи хусусий  тартибда  ҳал  қилинади.    

 

***

Умуман олганда  онлайн мулоқот жуда  фойдали бўлди. Аввалига  тадбир учун  икки соат ажратилган  бўлиб, у эрталаб соат 10 дан 12 гача давом этиши кўзда тутилган эди, бироқ  лойиҳа  жараёнида мурожаатларни  қабул қилишни яна бир соатга  узайтиришга  қарор  қилинди. Бундан  ташқари, саволлар  параллель  равишда вазирликнинг  расмий электрон почтасида  ҳам  қабул қилинди.

Мурожаат  қилганларнинг умумий  таассуроти мутлақо  ҳақли равишда  танқидий бўлди,  аҳир ҳозирга қадар  ўз саволларига  жавоб кутаётганлар бор. Эҳтимол, бу  жамият билан доимий интерфаол мулоқотдаги  дастлабки қадамлар бўлгани учундир. UzbekistanToday  идораларнинг  бу йўналишдаги фаолиятини  диққат билан кузатади ва ўқувчиларимизга   раҳбар лавозимларидагилар  билан  бу хилдаги мулоқотни  ташкил этишда ёрдам  беришга  тайёр. 

 

 

 

 

 

 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей