ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов барча онлайн ...

Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов барча онлайн саволларига жавоб беришга тайёр

Шанба куни (2016 йилнинг 16 январь куни) соат  10.00 дан 12.00гача Ўзбекистон Республикаси халқ таълими  вазири Улуғбек  Иноятов  билан  онлайн-мулоқот бўлади.  

Онлайн-мулоқот  Халқ таълиим  вазирлигининг  расмий веб-сайти - www.uzedu.uz. форумида ўтказилади. Бундан ташқари мурожаатлар  press@xtv.uz  электрон манзили орқали   ҳам  қабул қилинади.  Хоҳлаганларнинг барчаси  мулоқот иштирокчиси бўлиши мумкин.

Вазир  нафақат  барча саволларга  жавоб беришга, балки  таълим соҳаси ҳодимлари  фаолиятини такомиллаштиришга  тааллуқли  таклиф ва мулоҳазаларни маълумот учун  қабул қилишга  ҳам  тайёр.

Фойдаланувчилар  мактабгача тарбия муассасалари, умумий  таълим  ва  ихтисослашган  мактаблар,  “Баркамол  авлод”  болалар  ижодиёти  марказлари, болалар   мусиқа  ва  санъат  мактаблари,  болалар-ўсмирлар спорт  мактаблари,  Халқ таълими вазирлиги тизими  мутахассислари малакасини ошириш  билан  боғлиқ  барча саволларни   беришлари  мумкин бўлади.  

Uzbekistan Today  муҳбирлари мулоқотнинг  боришини  диққат  билан кузатади ва ҳисобот тайёрлайди, унда энг ўткир ва устувор саволларга  жавоблар  ўз аксини топали.     

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей