ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Германия, Сингапур, Корея Республикаси ва Японияни...

Германия, Сингапур, Корея Республикаси ва Япониянинг энг яхши мутахассислари ўзбек мактаблари учун дарсликлар ишлаб чиқишади

2016–2020 йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликларнинг янги авлодини ишлаб чиқиш ва нашр этиш дастури лойиҳасига тайёргарлик бошланди.

Янги ўқув дарсликлари ишлаб чиқишдан олдин фанларини ўргатиш тизимида янги стандартлар жорий этилади, деб хабар беради UTга Халқ таълими вазирлиги.

Биринчи галда аниқ ва табиий фанлар бўйича тамоман янгича таълим услуби киритилади деб тахмин қилинмоқда. Ушбу янгиликлар амалий ўқув машғулотларини янада самарали ишлаб чиқишга қаратилади.

Янги дастурлар остида янги дарсликлар ишлаб чиқиш ишига нафақат етакчи маҳаллий мутахассислар, балки Германия, Сингапур, Корея Республикаси ва Япониянинг энг яхши мутахассислари, шунингдек, халқаро олим ва мутахассислар гуруҳи жалб қилинади.

Янги ўқув қўлланмаларини яратишда уларнинг инглиз тилида бўйича замонавий ўқув қўлланмалари ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тажрибасидан фойдаланилади.

Янги авлод дарсликлари илгаригидан тубдан фарқ қилади. Биринчидан, улар ўқитувчилар учун услубий қўлланмалар билан бирга берилади. Иккинчидан, мультимедия иловалари (электрон илова, аудиоёзувлар, видеоқаторлар) мавжуд. Баъзи предметлар мажмуаси ўз ичига ўқувчилар учун иш дафтарларини ҳам олади.

                                                    

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей