ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Физика соҳасида кадрлар тайёрловчи асосий манбага...

Физика соҳасида кадрлар тайёрловчи асосий манбага буюк академикнинг номи берилди

Ўзбекистон Миллий университети Физика факультетига давлат ва жамоат арбоби , академик-олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Акдемияси академиги Пўлат Хабибуллаев номи берилди. Ушбу муносабат билан бу ерда илмий конференция ўтказилди.

Ўзбекистонда фанлар жадал суръатларда ривожланиб бормоқда, - таъкидлаб ўтди ОТМ ректори Авазжон Мараҳимов. Жумладан , физикага ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда, шунинг учун ҳам ҳукуматимиз қарори билан факультетга Пўлат Хабибуллаевнинг номи берилиши – муҳим воқеадир.

Андижон вилоятида туғилиб вояга етган, Ўрта Осиё давлат университети (ҳозир Миллий) ни аъло баҳоларга тугатиб, кўп йиллар давомида масъул лавозимларда ишлаб келган, жумладан Ядро физикаси институти ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Иссиқлик физикаси бўлимида, Фан ва техника бўйича давлат қўмитасида. Унинг кўп ғоялари физика, энергетика, кимё саноати ва тиббиёт соҳаларида қўлланиб келинмоқда. Олим Беруний номидаги давлат мукофоти лауреати бўлган, Интеллектуал мулк Жаҳон ташкилотининг олтин медалига икки марта сазовор бўлган.

- Академик Пўлат Хабибуллаев фанни ривожланишига улкан хисса қўшган, - деди Беруний номидаги Давлат мукофоти лауреати , физика-математика фанлари доктори Сирожиддин Зайнобиддинов. – У йирик олим эди, 500 дан ортиқ мақолалар муаллифи, кўплаб шогирдларни тайёрлади. Унинг фаолияти натижасида мамлакатимизда радионуклид тиббиёт техникасини ишлаб чиқарилиши ташкил қилинди.
Конференция чоғида олтита йўналиш бўйича 160 дан зиёд маърузалар тингланди.    
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей