ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Фақат ўқинглар: юридик университетининг тажрибас...

Фақат ўқинглар: юридик университетининг тажрибаси бошқа олий ўқув юртларига тарқатилади

Белгиланган муддатларда предметларни ўзлаштиролмаган талабалар ( академик қарздорлар) аввалари амал қилган тартибга кўра ўқишдан хайдалмайди ОТМ ректорининг буйруғига асосан мувофиқ курсда қолдирилади.

Бу Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғидан келиб чиқади, унга мувофиқ олий таълим тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Авалроқ олий юридик таълим тизимида ухшаш ўзгаришлар рўй берди.

Тўлов-шартнома шаклида ўқийдиган талабалар ўқишларига ҳақини тўлашни тартиблаштирувчи меъёрий ҳужжатларга ҳам ўзгартиришлар киритилган. Уларга мувофиқ, академик қарздорлар улар ўқишларини давом эттирадиган семестр учун контрактни тўлайдилар. Шунда улар ўқишда қолдирилган мувофиқ ўқув семестри учун тўланган ҳақ қайтарилмайди.

Шу билан бирга ўқишдан хайдаш чораси талабалар ОТМ ички қоидаларини бузганликлари, дарсларга келмаганликлари, шартнома ҳақини ўз вақтида тўламаганликлари учун интизомий жазо сифатида қўлланиши мумкин.


  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей