ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Эътибор ҳудудларга. Сифат миқдори ортидан қувиш...

Эътибор ҳудудларга. Сифат миқдори ортидан қувиш зарар қилмайдими?

2011-2016 йилларда олий таълим тизимини ривожлантиришнинг устувор  йўналишларидан бири -  пойтахтдаги талабалар  сонини  камайтириш ва  ҳудудий олий ўқув юртларидагиларни кўпайтиришга  қаратилган. 

Талабалар  сонини кўпайтириш  борасида Жиззаҳ политехника  институти мамлакатда пешқадамга  айланди. Уч йил  аввал  бу ерда  қабул  квоталари икки баравар оширилган ва  ҳозирга  қадар 1135 киши даражасида турибди. 

Давлат регулятори кадрлар тайёрлашни  потенциал  истеъмолчига  яқинлаштиришга  ҳаракат қилмоқда. Шу билан бирга пойтахтга  талпинувчи ёшларни ҳам тушуниш  мумкин, ҳамма ҳам   яхши билим олишни истайди. Шунинг учун  талабалар  миқдорини тартибга солиш ўқув жараёнини такомиллаштириш  борасида жиддий чоралар кўришни  талаб қилди.  

Жиззаҳ  политехника  институти тасодифан янгиланишлар  марказида  бўлиб қолгани  йўқ.  

Бир томондан  Жиззаҳ  вилояти ҳудудида “Жиззаҳ”  эркин  саноат  зонаси ташкил  этилди, унинг ҳудудида замонавий юқори технологияли ишлаб  чиқариш  вужудга  келтирилади. Бироз  нарироқда мутахассисларга  муҳтож  бўлган  Навоий эркин индустриал-иқтисодий  зонаси ҳам  бор..    Шунингдек институт автойўллар қурилиши соҳаси, тўқимачилик  ва енгил саноат учун   мутахассислар, электр энергетиклар  тайёрлаш  бўйича йирик  марказ  ҳисобланади. Институт   республиканинг  марказий қисми учун шу соҳалардаги  мутахассислар  тайёрлашга  йўналтирилган.   

Бугунги кунда  бу институтда  амалда республиканинг барча ҳудудлари, ҳатто ўзининг политехника  институти  бўлган Фарғона  водийсидан  ҳам талабалар таҳсил олади.  

– Дастлабки  вақтларда институт  паст ўтиш  баллари билан чекка  аҳоли пунктлари  ёшларини ўзига  жалб  этди. Бизда  кириш  тест  синовларида бор-йўғи 90 балл тўплаган  ёшлар таҳсил олади. Фарғона политехника институти  ва Тошкент давлат техника университетига  бундай балл билан  ўқишга  кира  олмайсиз,-дейди Жиззаҳ политехника институти  ректори  Эргаш Солиев. – Бироқ, вазият ўзгара  бошлади. Соҳадаги иқтисодий янгиланишлар ва ўқув жараёнини ташкил этишда   амалга оширилган  сифат  ўзгаришлари туфайли бугун таълим хизматлари бозорида  нуфузимиз  кўтарилди.   2015/2016 ўқув йилида барча 70 да олий ўқув юртлари ва уларнинг ҳудудий бўлимларида ўтган ўқув йилига нисбатан  абитуриентлар  сони 63 минг кишига ўсди. Уларнинг уч минг  нафари – бизнинг институтга  ҳужжат топширган  ёшлар  эди.

Олий ўқув юрти  тарихида  2012 йилнинг 29 июни  туб бурилиш  ясади - шу  куни Вазирлар  Маҳкамасининг иккита қарори  чиқди.    Улардан бирида  олий ўқув юрти фаолиятини  такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси  тасдиқланган бўлса, иккинчисида янги ректор   тайинланди.Эргаш Солиевни ректор  этиб тайинланиши аввалига кўпчиликни ҳайратга  солди. У  туман ҳокими  сифатида  ўн икки йил,  вилоят ҳокими  ўринбосари  сифатида уч йиллик   бошқарув  иш  тажрибасига эга,  тўғри, ўз  фаолиятини Тошкент давлат  техника университетида бошлаган. Бироқ  вақт ҳамма нарсани ўз ўрнига  қўйди. Айнан  масъул раҳбарлик лавозимлардаги  бой иш тажрибаси шу вақтларда институтда  тўпланиб қолган кўп сонли муаммоларни  ҳал этишда ёрдам берди. 

Аввал бошда чора-тадбирлар режасига кўра  олий ўқув юртига шаҳарда ўқув-лаборатория корпуси  учун бино ажратишга  қарор қилинди. Бироқ  олий  ўқув  юрти  маъмурияти янги  бинони институт  ҳудудида,  олий ўқув юртининг бошқа  корпуслари  ёнига  қуриш зарурлиги  ва мақсадга  мувофиқлигини исботлашга  муваффақ  бўлди.  Ҳозирги вақтда қурилиш  ишлари давом  этмоқда. Уни республика мустақиллигининг 25 йиллиги байрамига қадар битириб, туҳфа қилиш  кўзда  тутилмоқда.

 Бир вақтнинг  ўзида  институтнинг мавжуд ўқув  корпусининг олд қисмида  таъмирлаш  ишлари олиб борилди. Бугун  у  шамол генератори ва қуёш батареяларидан олинадиган энергия манбаларида  ишлайдиган  тунчироқларга  эга бўлган  нодир меъморий услубдаги  оз миқдордаги бинолардан  бири ҳисобланади. Спорт мажмуасининг душхонаси  ва кийиниш  хоналари ҳам таъмирланди, замонавий  футбол майдонлари барпо этилди, бошқа  қатор иншоотлар  модернизация қилинди.

– Дастлабки  вақтларда биз  биринчи  навбатда  таъмирлаш учун танлаган иншоотлар масаласида менинг устимдан  кулганлар оз бўлмади. Ҳа, ҳа, кулишди, чунки,  масалан, иш орасида  спорт  мажмуасидаги эски ҳожатхона  ўрнига замонавий сантехникали янгисини қурдик,  душхонага яхши жиҳозларни ўрнатдик, - деб  хотирлайди  Эргаш Солиев. – Бироқ, мен бир дақиқа  ҳам ўз  ҳаракатларимиз тўғрилигига  шубҳа  қилганим йўқ. Биз олий ўқув юртини  замонавий меъморий-қурилиш меъёрларига  мувофиқлаштиришимиз,  замонавий  технологияларни жорий этишимиз -  булар  талабаларда  нафақат  ғурур уйғотади, улар учун қулай  шарт-шароитлар  яратади, балки энг муҳими, катта  тарбиявий  самара  ҳам беради. Хорижий  ҳамкорлар билан бир қарашда  майда  кўринган масалаларда  ҳам тенгма-тенг  сўзлашишни ўргатади.  Бугун  биз янги замонавий, юқори технологияли корхоналар учун  мутахассислар  тайёрлашга бор эътиборимизни қаратганимизни ҳисобга олганда  бу жуда  муҳим аҳамиятга эга.          Уч йил ичида «Ўзавтосаноат», «Ўзбекэнерго» каби  мамлакатимиз  саноати  байроқдорлари ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги корхоналарининг ёрдами билан   янги жиҳоз-ускуналар  сотиб олинди, улар лаборатория  базасини  мустаҳкамлаш имконини  берди.    

Фан-таълим ва ишлаб  чиқаришни мувофиқлаштириш  принциплари амалга  оша  бошлади.  Шу ўринда айтиш жоизки,  кафедра бўлимлари ташкил  этилгани бу иш йўналишларидан фақат биттасидир. Институт  рақобатбардош  маҳсулотлар ишлаб  чиқарувчи  бўлиб қолади. Ҳар йили бу ерда  бир миллиард  сўмлик жемперлар ишлаб чиқарилмоқда. Янги корпус қурилиши  тугагач шамол генераторлари  ишлаб  чиқариш йўлга  қўйилади.  

– Олий ўқув юрти  базасида ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши   мутахассислар тайёрлаш  сифатига  ижобий таъсир кўрсатади, бу талабаларда   рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқарувчи бўла олишларига  ишонч уйғотади,- деб таъкидлади Эргаш  Солиев.- Мен ўзимиз  ишлаб чиқараётган жемперлар сифати ҳақида гапирганимда,бизга бу ишни йўлга қўйишда кўмак  берган  германиялик ҳамкорларимизни эслайман. Мутахассислардан бирига жемпер  совға  қилдик.  Бироз  вақт ўтгандан  кейин у менга  қўнғироқ қилди ва  рафиқаси бу либосни  Америкадаги қимматли бутиклардан  бирида  сотиб олган деб  ўйлаганини айтди.

 Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш  қўмитаси  ёрдамида институтда учта илмий-тадқиқот  лойиҳаси  бажарилмоқда,  уларнинг барчаси кейинчалик  амалда тадбиқ  этилиши  режалаштирилган.

 Эргаш  Солиевнинг  ҳар бир тонги  институтдаги  ўқитувчилар  ва ходимлардан кимларнидир туғилган куни  билан  табриклашдан  бошланади.   Ҳар бир  кишига  ва  барча  муаммоларга эътибор  институтни  ривожлантиришга ёрдам  берувчи   муҳим омиллардан биридир. Институтда   жорий            этилган  билимли талабаларга ўқишда қийналаётганларни бириктириб қўйиш амалиёти  ўқишга келмаслик  муаммосини ҳал  этишда,талабаларнинг ўзлаштиришини оширишда  муҳим  омил  бўлди. Бу тажриба хатто   мамлакатнинг бошқа  олий ўқув юртларига  ҳам   тарқалди.

Шу билан бирга ректорнинг  қайд  этишича, олдинда  ҳал этиш лозим  бўлган муаммолар  кўп. Уларни ҳал  этишга мамлакатимиз олий ўқув юртлари ва чет элларда тайёрланаётган дунёга  янги назар  билан  боқувчи  ёш  мутахассисларни  фаол жалб этиш  режалаштирилмоқда.

            

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей