ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Давлат статистика қўмитаси: бакалаврлар рақобатбар...

Давлат статистика қўмитаси: бакалаврлар рақобатбардошлиги тушиб бормоқда

Агар 2010 йилда бакалавр битирувчиларининг ишга жойлашиши ва магистратурага қабул қилиниш ҳиссаси 90,5 %ни ташкил қилган бўлса, 2014 йилда эса бу кўрсаткич 86,0 %ни ташкил қилди. Буни Давлат статистика қўмитасида чиқарилган «Ўзбекистонда таълим—2015» статистик тўпламидан кузатиш мумкин.

Рақобатбардошлик энг сезиларли камайган ҳудудлар: Навоий вилояти – 15 %, Қорақалпоғистон – 14 %, Фарғона вилояти – 9,8 %, Тошкент вилояти – 5,8 %, пойтахт – 5,3 %.

Бироқ вазият ҳамма жойда бир хил эмас, битирувчилар рақобатбардошлигини оширишда аксинча статистика қайд этадиган ҳудудлар ҳам бор. Масалан, Сирдарё вилоятида у 9,5 %га ўсган, Қашқадарё вилоятида бўлса – 4,5 %га, Наманган вилоятида – 3,6 %, Жиззах ва Хоразм вилоятларида – 1,2 %га ошган. 

Шунингдек, экспертлар охирги беш йил давомидаги вазият ноаниқ тартибда ривожланганини қайд этишаяпти. Ишга жойлашиш натижаси кўп жиҳатдан мамлакатдаги янги ишлаб чиқариш объектлари очилиши билан боғлиқ.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей