ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Давлат аттестацияси: Навбатдаги ким?

Давлат аттестацияси: Навбатдаги ким?

Давлат тест маркази мактабгача тарбия муассасалари ва мактаблар аккредитациясининг навбатдаги босқичини якунлади, шунингдек, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар аттестацияси бошланишини эълон қилди.

255 та мактаб ва 116 та мактабгача тарбия муассасалари аккредитациядан ўтказилди, аккредитация тўғрисидаги низом талаблари бўйича аттестациядан муваффақиятли ўтишди.

15 та муассаса шартли равишда аккредитациядан ўтказилди ва эндиликда йил давомида  аттестациядан қайта ўтмаслик учун камчиликларини бартараф этишлари керак бўлади.

Шу билан бирга марказ маъмурияти жорий йилнинг март-апрель ойларида 37 та ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасаларини аттестация ва аккредитация ўтказишни режалаштирганини маълум қилди.

Бугунги кунда талабаларнинг таълим материалларини ўзлаштириш даражасини баҳоловчи тест топшириқларига тайёргарлик якунланган.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей