ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Чет тилларни ўрганиш тизимида ҳали камчиликлар бо...

Чет тилларни ўрганиш тизимида ҳали камчиликлар бор.ХТВ уларни бартараф этиш устида иш олиб бормоқда

Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари Миллий телерадиокомпания билан биргаликда чет тилларни ўрганиш тизимини  ривожлантириш мақсадида  хорижий  тилларда мулоқот  қилиш  муҳитини шакллантиришни  давом  эттиради. 

Сўнгги йилларда ўқув  муассасаларида чет тилларни ўрганиш  тизимини такомиллаштириш  бўйича  катта ишлар  қилинди. Бироқ,  етакчи  муаллимлар мулоқот   кўникмаларини ривожлантириш учун бу кам, тил ўрганаётганларга  ўқув юртларидан ташқарида  ўрганилаётган тилда мулоқотда бўлиш имконини берадиган шароит яратиш керак, деб таъкидлашмоқда.

Бу тавсияларга риоя  этган ҳолда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури  доирасида “Болажон” телеканалида чет тилида мультфильмлар  ва  болалар фильмларини  намойиш қилиш,уларнинг сеанси  ва кўрсатиш вақтини ошириш,шунингдек, “Дунё бўйлаб” телеканалидаги   маърифий  дастурларни кўпайтириш  режалаштирилмоқда. 

Мактаб ўқувчилари учун хорижий тилларни  ўрганувчилар   клублари ташкил  этилади. Уларда болалар. уларнинг ўқитувчилари, шунингдек,  чет  тилларни ўрганиш  бўйича олий  ўқув юртлари  талабалари иштирок  этишади.

Шу билан бирга ўқув юртларида ўқитиш тизимини такомиллаштириш  ҳам  давом эттирилади. Хусусан,  мамлакатимиз тарихида биринчи марта 4-синф учун  ўқув дарслиги ва унга мультимедиа илова пайдо бўлади. Ўқитувчиларни  хафталик касбий маҳорат ошириш курсларида ўқитиш, шунингдек, умумтаълим  мактаблари ўқитувчилари орасида ўтказиладиган “Энг яхши чет тили  ўқитувчиси”  республика танлови  ғолиблари учун  хорижда  малака оширишлар давом  этади.

Шунингдек ўқитувчиларни умумтаълим  мактабларида чет тилларни  ўқитиш сифатини ошириш ва  уларни мактаб ўқувчилари учун  қўшимча машғулотлар ўтказишлари учун  рағбатлантириш  бўйича чора-тадбирлар  ҳам режалаштирилди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей