ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Бухоронинг оддий бир мактабини Бонн шаҳри билан ни...

Бухоронинг оддий бир мактабини Бонн шаҳри билан нима боғлаб туриши мумкин?

Таълим олиш — бу жараён. Ҳаммасидан кўп, одатий доирага кирувчи жараён.

Шу жумладан, географик чегаралар ортида ҳам. Иккита мутлақо оддий мактаб. Оралиғи минглаб километр бўлган иккита шаҳар. Иккита педагоглар жамоаси. Ўзбекистон ва Германия педагоглар жамоасидан вакиллар тажриба алмашиш учун Бонн шаҳрида учрашишди.

Ўзбекистон-Германия дўстлик жамитяи томонидан ташкил этилган тадбирдан ўзбек делегацияси ташриф доирасида кенг йўл-йўриқ дастурини кутаётган эди.

Энг аввало, учрашув қатнашчилари бир-бирларининг мамлакати таълим тизими билан танишдилар. Людвиг Рихтер номли мактаб вакиллари ўзбек ҳамкасбларига ўзларининг ўқув муассасаси ҳақида гапириб беришди. Бу Бонндаги энг энг яхши бошланғич мактаблардан бири бўлиб, ўз тарихини 1964 йилдан бошлаган. Ўз навбатида, Ўзбекистон томони вакиллари бизнинг мамлакатимизда амал қиладиган 12 йиллик мажбурий таълим тизими ҳақида гапириб беришди.

Шунга қарамай, мактаблар турли механизмлар орқали фаолият юритиши ва ҳар бирининг тажрибаси бутунлай бошқачалигига ҳам тўхталиб ўтилди. Умумий муҳокамаларга ҳам мавзу топилди. Масалан, экологик тарбия масалалари.

– Ўзбекистонда ҳам, Германияда ҳам болаларни экологик томонлама тарбиялашга катта эътибор қаратилади. Айнан шунинг учун ҳам биринчи кунданоқ бизнинг ўқув муассасаларимиз ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди. Таълим муассасаларининг ҳамкорлик стратегияси йўналишларидан бири «Болалар экологик тарбияси»  қўшма лойиҳаси бўлди, у таълим, маданият ва атроф-муҳит ҳисояси соҳасида тажриба алмашишга йўналтирилган, – дейди Uzbekistan Today мухбирига Бухоро шаҳридаги 1-сонли мактаб директори Сабоҳат Ҳайдарова. – Шу билан бирга, бизда бу йўналишда ишга турлича ёндошувлар мавжуд. Германияда болалар митинглар ташкилотчиси ва иштирокчиси бўлиб шакллантирилади. Биз эса бундай тадбирларни ўтказишда кўпроқ мақсадга йўналтирилган  фаолият олиб борамиз. Бунда маҳалла қўмиталари билан ҳамкорлик қилинади.

Ҳамкорлари тажрибасига фақатгина ўзбек мутахассислари катта қизиқиш билдиришаётгани йўқ. Бу борада мана шулар ҳақида  General Anzeiger Bonn газетасидаги интервьюда Бонн шаҳридаги Людвиг Рихтер номли мактаб директори Кристина Хан шундай дейди: «Ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз ўзбекистонлик ўқувчилар учун «барқарор ривожланиш», «энергия тежамкорлиги», «атроф-муҳит муҳофазаси» каби мавзулар қанчалар долзарблигини кўрсатиб беришди.

Бизни ўзбек ҳамкасбларимиз ўз шогирдларига сингдирган долзаб муаммоларни ҳал қилишга бўлган ёндошувлар даражада юқори қизиқтирарди. Бундай лойиҳалар намойишлар ўтказиш ва бошқа оммавий ҳаракатларга айланиб кетмагани билан ҳам муҳимдир. Тадбирлар кичик гуруҳларда ва тор доирада таклиф этилган кишилар билан суҳбат асосида ўтказилар экан».

Тажриба алмашинуви икки томонлама шартнома асосида давом этади. 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей