ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Бухорода иккинчи кампус қурилиши якунига етмоқда

Бухорода иккинчи кампус қурилиши якунига етмоқда

Жорий йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Бухоро филиали учун кампус қурилиши якунига етказилади. Мазкур лойиҳа учун Инвестиция дастури доирасида 7 миллиард сўм ажратилган.

Филиал беш йил муқаддам вилоятдаги шу соҳа мутахассисларини тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида Бухоро давлат университетининг ихтисослашган факультети негизида ташкил этилган эди.

Янги олий таълим муассасасини барпо этиш учун маҳаллий коллежлардан бирининг биноси берилган эди. Ўтган йиллар давомида бу ерда янги ўқув корпуси қурилди, ётоқхона қайта таъмирланди. Коллеж ишлаб чиқариш устахоналарининг бир қисми замонавий ахборот-ресурс марказига, қолган қисми эса олий таълим муассасалари дастурига мувофиқ ўқув лабораторияларга айлантирилди ва қайта таъмирланди.

Бугунги кунда филиалнинг ишлаб турган барча бўлинмалари замонавий ўқув ва лаборатория жиҳозлари билан таъминланган. Лaбoраторияларга энг илғор компьютер ускуналари ўрнатилган.

Жорий йилда ўқув корпусидаги қайта таъмирлаш ишларини якунлаш режалаштирилган. Ушбу лойиҳа якунига етказилиши биланоқ, филиални зарур ўқув иншоотлари билан таъминлашга боғлиқ масалалар тўлиқ ечилади.

Кампус реконструкцияси билан бирга тажриба полигонларини қуриш ишлари ҳам якунланмоқда, полигонга ерни суғориш бўйича сув тежовчи замонавий технологиялар ўрнатилмоқда.

Шундай қилиб, сўнгги беш йилда Бухорода иккинчи кампус қурилиши якунига етмоқда. Дастлаб, Бухоро муҳандислик-технология институти кампуси қурилиб, фойдаланишга топширилган эди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей