ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Бошланғич таълимга янгича ёндашув

Бошланғич таълимга янгича ёндашув

Биринчи синфлар учун “Саводга ўргатиш дарслари”, “Она тили”, “Ўқиш”, “Математика”, “Атрофимиздаги олам”, “Русский язык”, “Книга для чтения” методик қўлланмалари ва дарсликларнинг мультимедиали иловалари нашр этилиб, умумтаълим мактабларига етказиб берилди.

Улар нафақат ўқитувчиларнинг ишини осонлаштирди балки ўқувчиларга ҳам жуда манзур бўлди. Чунки кундаликда ишлатиладиган дафтар ва ручкага монитор ва компьютер ёрдамга келди. Бу эса дарсларнинг янада мазмунли ўтишига ва ўқувчиларнинг дарсга бўлган эътиборини жалб этишга кўмаклашади.

Бугунги кунда тажриба-тадқиқот майдонлари “Маҳорат мактаблари”га айлантирилиб, уларда ўқувчиларга мустақил билим олиш, бошланғич тадқиқотларни амалга ошириш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган “Муаммоли таълим технологияси”, “Лойиҳа-тадқиқот технологияси”, “Ҳамкорлик технологияси” каби таълим услублари синовдан ўтказилмоқда.

– Бутун ўқув йили давомида ҳар пайшанбада биз “Маҳорат мактаблари” семинарларида ёш ўқитувчилар билан учрашамиз, – дейди олий тоифадаги ўқитувчи Флюра Афлеева. – Бугун болалар аввалгидек эмаслар. Улар кўп нарсани билишади ва вақти келганда биз ҳатто улардан бирор нарсани ўрганамиз. 

Айни пайтда ижодий гуруҳлар иккинчи синф ўқувчилари учун “Она тили”, “Ўқиш”, “Математика”, “Атрофимиздаги олам”, “Русский язык”, “Книга для чтения” методик қўлланмалари ва дарсликларнинг мультимедиали иловаларини яратиш бўйича ишлар олиб боришмоқда.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей