ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Ҳарбий хизматчиларни Олий ўқув юртларига киришга...

Ҳарбий хизматчиларни Олий ўқув юртларига киришга тайёрлашади

Ўзбекистоннинг ҳарбий қисмларида ҳарбий хизматчиларни кейинчалик олий ўқув муассасаларига кириш учун ўқишларини ташкил қилиш режалаштирилмоқда .

Ўзбекистон ҳукумати Қуролли кучлар академиясига соҳанинг бошқа тузилмалари билан ҳарбий қисмларда ҳарбий хизматчиларни, жумладан чегарачиларни ҳам, олий ўқув юртларига тайёрлаш учун ҳар йили май-декабрь ойларида машғулотлдарни ўтказиш учун ноябрь ойининг ўрталаригача дастур ишлаб чиқишни топширди.

Режаларга кўра солдатлар умумий ўқув юкламаси 190 соатдан ошмаган бешта предметдан ўқув машқларини ўтишади. Бита предметга бўлган энг юклама 50 соатдан ошмаслиги керак.

Лекцияларни ҳарбий қисмлар яқинида жойлашган олий, ўрта махсус ва касб ҳунар таълими ва, шунингдек, умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқитувчилари олиб боришади. Шунинг ўзида Вазирлар Маҳкамаси ўқитувчиларни ҳарбий қисмларга транспортда олиб бориш ва олиб келиб қўйишни ҳарбий раҳбарият зиммасига юклади.

Ҳарбийлар учун машғулотлар олиб борадиган ўқитувчиларга лавозим окладларига 50 % миқдорида директор фонди маблағлари ҳисобидан устама белгиланади.

Хукумат Олий таълим вазирлигига ҳарбий қисмлар кутубхоналарини машғулотлар ўтказиш учун адабиёт ва электрон қўлланмалар билан жиҳозлашни топширди. Ахоли пунктларидан 50 км дан узоқроқ жойлашган қисмларда машғулотлар аудио ва видеолекциялардан фойдаланган холда масофадан ўтказилади.


  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей