ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Алифбо — илк таълим китобининг сифати муҳим ўрин т...

Алифбо — илк таълим китобининг сифати муҳим ўрин тутади

Ҳар бир ўқувчининг билим йўли Алифбо китоби билан бошланади. Китоб ҳар йили мактабга илк бор қадам қўядиган 500 мингдан ортиқ ўқувчига берилади.

2015–2016 ўқув йилида мамлакатимиз мактабларига қабул қилинган 631 та биринчи синф ўқувчилари орасида сўровнома ўтказиб, унга «Нима орқали савод чиқардинг?» деган савол билан мурожаат қилсангиз, у ҳолда кўпчилигидан «Алифбодан ўргандим» деган жавобни эшитамиз.

Мактабда ўқишинг биринчи ярим йиллиги яхши натижаларидан бири — алифбони ўрганишни тугатишдир. Кўпгина мактабларда таълимнинг бу муҳим қисми якуни сифатида «Алифбо байрами»ни нишонлаш анъанага айланган. Алифбо байрами — биринчи синф ўқувчилари ҳаётидаги тадбир ўтказилиши билан эсда қоладиган ёрқин кунлардан бири.

Бу байрам ота-оналар ва педагоглар иштирокида ўқувчилар саҳналаштирган томошалар асосида ўтади. Унда ҳарф таниш ва ўқишни билиш жуда муҳимлиги айтилади. Энди алифбони ўрганган ўқувчилар турли танловлар ва викториналарда иштирок этишлари мумкин.

– Ҳеч нима ўқувчиларга алифбони ўргатиш каби дарсларнинг ўрнини босолмайди. Бугунги кунда болаларнинг аксар қисми турли тайёрлов гуруҳларига бориб, мактабга илк бор алифбо ҳарфларни таниган ва кичик ўқиш малакасига эга ҳолда келади. Бу эса бошланғич синф ўқитувчисидан ҳарфларни таниб улгурганлар учун ҳам дарслар қизиқарли ва муҳим бўлиши маҳоратини талаб этади, – деб изоҳлайди Тошкент педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш институти ўқитувчиси Маъмура Йулдошева.

Ҳарфлар, ёзиш малакаси билан таниш ўқувчиларга дарсни сермазмун ва қизиқарли ўтиш учун ўқитувчига алифбо ёрдамга келади. У болаларнинг хат ёзиш малакасини оширишга ёрдам беради. Бугунги кунда ўқувчилар ихтиёрига ҳавола этилган нашр кўп йиллик педагогик тажрибалар асосида ишлаб чиқилган. Халқ таълими вазирлиги дарслик китобларини такомиллаштиришда ота-оналар ва ўқитувчилар томонидан билдирилган ҳар бир мулоҳаза ва танқидни эътиборга олади. Охирги йилларда бу ўқув қўлланмасига мазмун ва техник жиҳатдан жиддий ўзгартиришлар киритилди. 

Илгарилари ушбу китоб қаттиқ муқовада нашр қилинарди. Ҳозирда эса шифокорлар тавсиясига мувофиқ юмшоқ муқовада чоп этилаяпти. Буларнинг ҳаммаси бола соғлом ўсиши ва унинг портфелида ортиқча оғирлик бўлмаслиги учун. Бу Санитар-эпидемиологик назорат хизмати қўйган меъёрдан ошиб кетмаслиги лозим. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей