ru en ўз
1 USD = 8066.96  
1 EUR = 9626.3  
1 RUB = 140.05  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / 9-синф битирувчиларининг 75 % 10-синфларда ўқиш...

9-синф битирувчиларининг 75 % 10-синфларда ўқишни давом эттиришади

9-синф битирувчиларининг 75 % мактабда қолиш истагини билдиришди. Президент 20 августгача ўқишни давом эттириш масаласини ҳал этиш топшириғини берди .

Кеча Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 йиллик ўрта таълимни жорий этиш масалалари бўйича видеоселектор мажлисини ўтказди. Унда ўрта таълим мактаблари ва ўрта маҳсус касб –ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаш ва, шунингдек , ўрта маҳсус касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш масаласи муҳокама этилди.

466 мингта 9-синф битирувчиларидан 352 мингтаси ёки 75,5 % дан кўпроғи мактабда ўқишни давом эттириш истагини билдиришди ва 114 мингтаси – лицей ва коллежларда.

Мажлисда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари истагларини эътиборга олиш ва амалга оширилиши зарурлиги ва ўқишни давом эттиришга тўсиқ ва қийинчиликлар яратишга йўл қўймаслик кўрсатилди. Камчиликларга йўл қўйган ҳокимлар, халқ таълими бўлими бошлиқлари, туман таълим муассасалари раҳбариларига нисбатан қатъий чоралар кўрилади.

Ўрта маҳсус касб-ҳунар таълими ва Ҳалқ таълими вазирлиги раҳбарларига маҳаллий ҳокимиятлар билан биргаликда 20 августгача ҳар бир ўқувчи томонидан аниқ мактаб, лицей ёки коллежда ўқишни давом эттиришини таъминлаш топшириғи берилди.

Мажлисда мамлакатимизда касб-ҳунар таълимининг янги тизими - ишлаб чиқариш таълими комплексларини жорий этиш масаласи кўриб чиқилди. Ишлаб чиқариш таълими комплексларини янги ўқув йили бошлангунча ўқув жиҳозлари ва зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун масъул идоралар ва раҳбарлар белгиланди.

Янги ўқув йили бошлангунча касб-ҳунар коллежларининг ўқув устахоналари негизида ишлаб чиқариш таълими комплекслари ташкил қилинади, уларга яқин атрофдаги мактаблар бириктирилади. Ундан ташқари , коллежлардан узоқда жойлашган мактабларнинг ўз базасида ишлаб чиқариш таълими комплексларини ташкил қилиш белгиланган.

Ишлаб чиқариш таълими комплексларида ўқувчилар 50 дан ортиқ касблар бўйича ўқитилади: чилангар, тикувчи, ҳайдовчи, ошпаз, сартарош, каштадўз, кулол, қандолатчи, новвой, дурадгор, сувоқчи, бўёқчи ва бошқалар. Ушбу комплексларда касб кўникмаларини эгаллаган ўқувчилар 11-йиллик маълумот тўғрисидаги аттестат билан бирга меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги ҳужжат олишади.

Мажлисда дарс соатлари қисқартирилган касб-ҳунар коллежлари ўқитувчиларининг ижтимоий ҳимояси , янги ўқув йили бошлангунча ўз касблари бўйича иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

.Умумтаълим мактаблари 10-синф ўқувчиларини 2017-2018 ўқув йилидан янги ўқув режалари ва дастурлари бўйича ишлаб чиқилган замонавий дарсликлар билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилди. Мувофиқ ташкилотлар зиммасига дарсликларни замонавий ва сифатли нашр этилишини таъминлаш вазифаси юклатилган.

Ундан ташқари иқтидорли болалар учун маҳсус таълим муассасаларида 10-11-синфларни ташкил этиш билан боғлиқ ва, шунингдек, нодавлат таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей