ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / 2020 йилгача мамлакатимизнинг тўртта олий ўқув юрт...

2020 йилгача мамлакатимизнинг тўртта олий ўқув юртида болалар мусиқа ва санъат мактабларига педагогик кадрлар тайёрлашга ихтисослашган кафедралар очилади

Янги бўлимлар Ўзбекистон давлат консерваторияси, Миллий рассомлик ва дизайн институти, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, шунингдек, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида очилади.

2016–2017 ўқув йилидан бошлаб бу олий ўқув юртларига болалар мусиқа ва санъат мактабларига кадрларни мақсадли тайёрлаш учун қабул квоталари ажратилади.

Бугунги кунда болалар мусиқа ва санъат мактабларида асосан ўрта махсус касб-ҳунар таълимини эгаллаган мутахассислар ишлайди. Ушбу янгилик таълим муассасаларида олий маълумотли мутахассислар сонини ошириш, ўқув жараёни савиясини кўтариш, бу муассасалардаги мактабдан ташқари таълимнинг янги кўринишини таъминлаш имконини беради. 

 Олий ўқув юртларида янги бўлимларни яратиш ишлари аллақачон бошланган.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей