ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / 2016 йилда Олий ўқув юртларини таъмирлаш ва реконс...

2016 йилда Олий ўқув юртларини таъмирлаш ва реконструкция қилишга 355,6 миллиард сўм маблағ йўналтирилади

2016 йилда Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси 14 та олий таълим юртлари бўйича 52 та объектда қуриш, реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш бўйича ишларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Хусусан, иккита ўқув блоки, талабалар яшаш учун турар жой ҳамда иккита спорт иншооти қурилиши кўзда тутилган. Шунингдек, 23 та ўқув блоки, талабалар яшаш учун саккизта турар жой, иккита ахборот-ресурс маркази ҳамда учта ошхона бинолари реконструкция қилиниши мўлжалланган. Шу билан бирга, бешта ўқув блоки, талабалар яшаш учун иккита турар жой, учта спорт иншооти ҳамда битта Маданият саройи биноси капитал таъмирланиши кўзда тутилган. 

Бундан ташқари, олий таълим юртларини мебель ва жиҳозлар, замонавий ахборот-коммуникация, маиший техника ҳамда  ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлашга 100 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

Мазкур ишлар 2011-2016 йилларга мўлжалланган олий таълим муассасаларининг моддий -техник базасини модернизациялаш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш дастурига мувофиқ олиб борилади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей