ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / 2015 йилда Фарғонада олий ўқув юртларини қайта таъ...

2015 йилда Фарғонада олий ўқув юртларини қайта таъмирлаш ва капитал таъмирлаш учун 18 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди

Қурилиш ва ободонлаштириш ишлари Фарғона Давлат университети ҳудудида бошланиб, Фарғона политехника институтида давом эттирилди.

Жорий йилда талабалар тутар жойлари, яъни олтита ётоқхона капитал таъмирланди. У ерда газеза ва журналларнинг янги сонлари билан танишиш ҳамда телевизор кўриш мумкин бўлган дам олиш хоналари жиҳозланган. Ҳар бир ётоқхонада компьютер ва бошқа замонавий техникалар билан жиҳозланган заллар мавжуд. Шунингдек, кутубхона ва спорт заллари ҳам зарур анжомлар билан таъминланган.

Бундан ташқари, бу йил университетда 9-ўқув блоки, Политехника институтида эса 6-ўқув блоки қайта таъмирланди. Бу ерда барча жиҳозлар янгиланиб, машғулотлар ўтказиш учун қулай шароитлар яратилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу олий ўқув юртларида қурилиш ишлари 2016 йилда ҳам давом эттирилади – барча ўқув корпусларида таъмирлаш ишлари якунига етказилади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей