ru en ўз
1 USD = 8079.28  
1 EUR = 9492.35  
1 RUB = 121.46  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Молиялар / Жаҳон банки Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қу...

Жаҳон банки Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳридаги Жаҳон банки штаб-квартирасида ҳам бўлди. Давлатимиз раҳбарини Жаҳон банки президенти Жим Ёнг Ким кутиб олди.

Бугунги кунда Ўзбекистон ва мазкур банк ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик энергетика, ирригация ва коммунал тармоқларни модернизация қилиш, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларини қамраб олган. 2020 йилгача ҳамкорлик қўшма дастурига умумий қиймати 4 миллиард доллар бўлган 27 та муҳим лойиҳа киритилган.

Учрашув чоғида боғдорчиликни ривожлантириш, шошилинч тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш, саноат корхоналарининг энергия тежамкорлигини ошириш, иситиш тармоқларини модернизациялаш, молиявий консультатив хизмат кўрсатиш каби соҳаларга оид битимлар имзоланди.

Музокарада янги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди, ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича таклифлар билдирилди.


  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей