ru en ўз
1 USD = 8271.27  
1 EUR = 9374.66  
1 RUB = 121.79  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Молиялар / Жаҳон банки экспертлари стратегик ва ҳудудлараро т...

Жаҳон банки экспертлари стратегик ва ҳудудлараро тадқиқотлар институтига ташриф буюрди

Ўзбекистон республикаси Президентининг стратегик ва ҳудудлараро тадқиқотлар институтида Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси менежери Х.Мори ва Жаҳон банки институти эксперти Х.Бассат билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат жараёнида Ўзбекистон ва мазкур ташкилот ўртасида ҳамкорлик масалаларининг бугунги кундаги аҳволи ва келажакда ривожлантириш масалалалари муҳокама этилди. Бу ҳақда СҲТИнинг фейсбукдаги расмий сайтида маълумот берилди.

Жаҳон банки экспертлари Ўзбекистон ҳукумати томонидан ўтказилаётган ислоҳатларни юқори баҳолади. Уларнинг фикрича, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар нафақат мамлакат ичида, балки хорижда ҳам қўллаб-қувватланмоқда. Халқ билан мулоқот, халқ ишончини қозониш, иқтисодиётни либерализациялаш, ташқи савдодаги тўсиқларни бартарафа этиш, Ўзбекистоннинг халқаро аренадаги имижини яхшилаш каби амаллар энг катта ютуқ, деб эътироф этилди.

Ижобий тенденциядаги маълумотларни ҳисобга олган ҳолда Жағон банки Ўзбекистон билан кўп режали ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришга тайёрлигини маълум қилди. Жаҳон банкининг бош ижроия директори К.георгиеванинг Тошкентга қилган ташрифи натижасида Ўзбекистон энг аҳамиятли 5 та ҳамкор давлат орасидан ўрин олди, шу билан бирга Жаҳон банки яқин ойлар ичида 1,5 миллиард доллар ҳажмида ёрдам кўрсатиб, ҳар икки томонлама ҳамкорликнинг юқори даражага кўтарилганини намойиш этади.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей