ru en ўз
1 USD = 8208.04  
1 EUR = 9490.14  
1 RUB = 123.85  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Молиялар / Марказий банк мамлакатимизнинг 2018 йил 1 февралга...

Марказий банк мамлакатимизнинг 2018 йил 1 февралга қадар бўлган олтин-валюта захиралари ҳақида маълумот берди

«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, Марказий банкнинг асосий вазифаларидан бири сифатида республика олтин-валюта захираларини сақлаш ва бошқариш белгиланган, деб хабар қилмоқда Марказий банк ахборот хизмати.

Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.
Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.


  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей