ru en ўз
1 USD = 7883.99  
1 EUR = 9150.95  
1 RUB = 124.89  
ru en ўз

“2018 йил 6–8 июнь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” халқаро конгресси ҳақидаги “Культура-К” телеканалининг репортажини порталимизда томоша қилинг”

Бош саҳифа / Молиялар / Марказий банк 2018 йилда пул-кредит сиёсати самара...

Марказий банк 2018 йилда пул-кредит сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини тубдан яхшилайди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган тегишли фармон билан Марказий банкнинг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

Маълум қилинишича, Марказий банк фаолиятининг стратегик мақсадли йўналишлари сифатида нархлар барқарорлиги, банк тизими барқарорлиги ва ривожланиши, тўлов тизими барқарорлиги ва ривожланиши эътироф этилган.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида Марказий банк фаолиятининг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди.
Биринчидан, асоссиз инфляцион кутилмаларнинг олдини олиш мақсадида инфляцион таргетлашнинг принцип ва механизмларини босқичма-босқич татбиқ қилиш билан пул-кредит сиёсати ва унинг инструментларини тубдан такомиллаштириш режалаштирилмоқда. Ушбу усулга ўрта муддатли истиқболда тўлиқ ўтиш ва пул-кредит соҳасида амалга оширилаётган сиёсат ва чораларнинг шаффофлигини ошириш белгиланган.

Иккинчидан, инфляция омилларини чуқур ўрганиш ва тўлов балансини ҳисобга юритиш ва таҳлил қилиш тизимини тўлиқ шакллантириш асосида пул-кредит сиёсатини шакллантириш кутилмоқда. Шунингдек, тўлов балансини қабул қилиш ва амалга ошириш услубларини такомиллаштириш мақсадида статистик, таҳлилий ва тадқиқот базасини ривожлантиришга йўл очиб берилади.

Учинчидан, банк тизимини тартибга солиш ва назорат қилиш механизмларини, шу жумладан тижорат банклар фаолиятида юзага келадиган муаммоларни дастлабки босқичларда аниқлаш ва уларни бартараф этувчи чоралар кўриш имконини берувчи тижорат банклар таваккалчилигини бошқариш ва баҳолаш тизимини такомиллаштириш белгиланмоқда.

Тўртинчидан, ўрта ва узоқ муддат истиқболларда иқтисодиётни барқарор ўсишини таъминловчи муҳим таркибий қисм сифатида банк тизимини ривожлантириш, тижорат банклар ва тадбиркорлик субъектларининг ўзаро тўлиқ шериклик муносабатларини шакллантириши айтилмоқда. Аҳолининг банк тизимига ишончли институционал шерик сифатида ишончини мустаҳкамлаш учун рақобат шароитлари яратилади.

Бешинчидан, тўлов тизимини янада ривожлантириш, шу жумладан реал вақт режимида тезкорлик билан ҳисоб рақамлари бошқариш ва банк операцияларини ўтказиш имконини берувчи масофадан банк хизматларини кўрсатган ҳолда тижорат банкларнинг самарали ахборот алмашинуви тизими ташкил этилади.

Олтинчидан, нобанк кредит ташкилотларининг молиявий барқарорлигини кучайтириш, шунингдек уларнинг фаолияти устидан назоратни кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Еттинчидан, банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқи ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига молиявий очиқликни ва уларнинг саводхонлик даражасини ошириш устувор вазифага айланмоқда.
2018 йилда валюта сиёсатини амалга оширишда асосий эътибор валюта курсининг бозор механизмлари асосида шаклланишига ҳамда Марказий банкнинг валюта биржасидаги иштирокини минималлаштиришга қаратилади. Бундай ёндашув моҳиятан эркин ўзгариб борувчи валюта режими талабларига мос келади.

Бунда Марказий банкнинг валюта биржасидаги интервенциялари «олтин-валюта захираларининг нейтраллиги»ни таъминлаш мақсадларидан келиб чиқиб, монетар олтинни харид қилиш операциялари натижасида иқтисодиётда ҳосил бўлувчи қўшимча ликвидлик ва пул массасини «стерилизация» қилишга қаратилади.

Валюта курси сиёсатини юритишда ушбу ёндашув моҳиятан эркин ўзгариб борувчи валюта режими талабларига мос келиб, алмашув курсининг иқтисодиётда «ички автоматик стабилизатор» функциясини бажариши учун имкон яратиб беради.
2017 йил якунларига тўхталиб ўтар экан, Марказий банк 2017 йилнинг январь-август ойларида сўм расмий алмашув курсининг юқори суръатларда девальвация қилиниши ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ички валюта бозорини эркинлаштириш билан боғлиқ кутилмаларнинг кучайиб бориши иқтисодиётдаги инвестицион фаолликка турлича таъсир кўрсатганини қайд этди.

Хусусан, мамлакат ва унинг ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси, шу жумладан, ушбу дастурларда кўзда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тадбирларининг жадаллашуви натижасида тижорат банкларида кредитлаш бўйича фаоллиги ошиши кузатилди. Бу, ўз навбатида, жорий йилнинг январь-июнь ойларида иқтисодиётдапул таклифи ва ялпи талабнинг сезиларли даражада ошиши ҳамда натижада инфляция суръатлари тезлашишига олиб келди.

Марказий банк таъкидлашича, 2017 йилда нақд пулнинг пул массаси тизимидаги улуши кўпайган.
Марказий банк жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш департаменти негизида асосий вазифаси банк хизматлари истъемолчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига молиявий очиқликни ва уларнинг саводхонлик даражасини ошириш бўлиб ҳисобланган Марказий банкнинг Банк хизматлари истъемолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати ташкил этилди.

Бундан ташқари, асосий вазифалари тегишлича банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш, омонатчилар ва кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва Марказий банкнинг пул-кредит операцияларини ўтказиш бўйича чора-тадбирларини амалга ошириш бўлиб ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг назорат қўмитаси ва Кредит қўмитаси ўз фаолиятини бошлайди. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей