ru en ўз
1 USD = 8271.27  
1 EUR = 9374.66  
1 RUB = 121.79  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Молиялар / Лондон фонд биржасига Халқаро молия корпорациясини...

Лондон фонд биржасига Халқаро молия корпорациясининг ўзбек сўмидаги облигациялари жойлаштирилди

18 май куни Лондон фонд биржасига (London Stock Exchange) Халқаро молия корпорациясининг (ХМК, IFC) Samarkand Bonds деб номланган ўзбек сўмидаги облигациялари жойлаштирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати хабар қилди.

Облигацияларнинг умумий ҳажми 80 млрд сўм (10 млн АҚШ доллари) бўлиб, ёпилиш муддати икки йилни, купон ставкаси — 9,5 фоизни ташкил этади. Бу халқаро капитал бозорида ўзбек сўмидаги қимматли қоғозли илк келишувдир.
Облигацияларни сотиш бўйича шартнома Европанинг активларни бошқариш соҳасидаги учта банки билан имзоланди. 

Шартномаларни тузиш мажбуриятини ING Capital Markets брокерлик компанияси ўз зиммасига олди.
Облигация шартлари бўйича маълумотлар Bloomberg тизимига жойлаштирилган.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей