ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Zulfiya Sulton Mercedes Benz Fashion Week Russia ...

Zulfiya Sulton Mercedes Benz Fashion Week Russia модалар хафталигида янги коллекциясини тақдим этди++

Ўзбекистон дизайнер бренди - Zulfiya Sulton Шарқий Европада ўтган энг йирик Mercedes Benz Fashion Week Russia модалар хафталигида янги коллекциясини тақдим этди.

Zulfiya Sultonнинг 2016 йил баҳор-куз мавсумига бағишланган коллекцияси дизайнер томонидан чуқур ўйлаб икки йўналишга ажратилган образлар силсиласидаги аёллик латофатининг ўзига ҳос манифестидир.

Улардан бирида - Аёл Шарқ шоирлари томонидан тараннум этилганидек, латиф, нозик ва қуш мисол енгил намоён бўлади. Гўй қуёш нурларида эриётгандек нафис ранглар, ярим шаффоф,булутсимон ҳарир матолар ва жаннат боғларининг гуллари - буларнинг барчаси, ҳудди табиатнинг ўзи бу либослар ҳақида ғамҳўрлик қилгандек туюлади.

Иккинчи жиҳатдан, Аёл гўё биз билан яна назокат тилида ,бироқ энди етилган ранглар, қарама қаршилик ва аниқ силуэтлар билан бойитилган ҳолда сўзлашади. У энди аввалгидек мавҳум эмас, балки сезгир, бироз кескин образ ва уни визуал устунлик чўчитмайди. У шим ва ассиметрик юбка кийган, “аъло баҳмал”нинг қалинлиги эса ҳаракатларини қийинлаштирмайди, балки Унинг ҳар бир қадамига катта ишонч баҳш этади.

Коллекциядаги ҳар икки йўналишнинг асоси – аёл назокати. Бу шубҳасиз. Бироқ бир ҳолатда дизайнер либослар тилида нигоҳларини ерга қаратган ҳолда шивирлаб гапиради, иккинчисида эса баланд ва жарангдор сўзлайди, кўзларга ишонч билан тик қарайди,ўзидаги ортиқча тортинчоқликни олиб ташлайди.

Дефиленинг ўзи моделлар учун маълум маънода иккига ажралади, уларнинг чегаралари мусиқий фон билан уйғунлашади.. Лирик оҳанглар ва нафис подиум образлари тезкор мусиқа ва ёрқин, контраст моделларнинг чиқишлари билан алмашиб туради.

UT маълумоти:

Mercedes-Benz Fashion Week Russiaнинг 31-мавсуми Москвада 2015 йилнинг 21 - 25 октябрь кунлари «Манеж» марказий кўргазмалар залида бўлиб ўтди. 2016 йилнинг баҳор-куз мавсуми учун ўз коллекцияларини Россия, АҚШ, Туркия, Украина ва бошқа мамлакатларнинг 70 дан ортиқ дизайнерлари намойиш этишди. Ўзбекистон номидан Zulfiya Sulton бренди тақдим этилди. Mercedes-Benz Fashion Week Russia подиумларидаги воқеаларни www.mercedesbenzfashionweek.ru сайтидаги бевосита трансляциялар ёрдамида дунёнинг турли нуқталарида кузатиш мумкин бўлди. Mercedes-Benz Fashion Week Russiaнинг халқаро ҳамкори дунёдаги энг йирик фотоагентлик - Getty Images бўлиб, модалар ҳафталигидаги фотографиялар ва видеодан дунё бўйича 60 мингдан ортиқ ОАВ фойдаланиши имконияти яратилди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей