ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Зокировларнинг бир неча авлоди “бир дискда” куйла...

Зокировларнинг бир неча авлоди “бир дискда” куйлайди

Бир дискка  халқ қўшиқлари, опера асарлари,вокал-чолғу мусиқаси ва замонавий попни  жойлаштириш  мумкинми? Агар сўз Зокировларнинг мусиқий сулоласи  тўғрисида  бораётган бўлса албатта, мумкин.

«Зокировлар  оиласи куйлайди» - шундай ном остида  Ботир Зокиров номидаги фонд ва «MediaMania» компанияси томонидан  тайёрланган диск дунё юзини кўрди. Кечаги кундан бошлаб уни чакана  тармоқда харид қилиш мумкин.

Тўпламда янги композициялар йўқ, уларнинг барчасини биз эшитганмиз. Ҳатто “Зокировлар оиласи куйлайди” номи  ҳам  янги эмас, бундан бир неча ўн йиллар аввал суратга олинган фильм  шундай аталган. 

Маҳсулотдаги янгилик шундаки, унда илк бор   ижоди Ўзбекистон мусиқа санъати ривожида катта роль ўйнаган  сулоладаги  севимли хонандалар хонишини тинглаш  мумкин.

– Бундай пластинкани  яратиш  ғояси мени кўпдан  бери  ўйлантириб келарди, - деб  ҳикоя  қилади Ботир Зокиров  номидаги фонд  директори ва лойиҳа  муаллифи Равшан Зокиров.- Бироқ, уни орқага суриб келардим. Бунга асос бўладиган сабаб эса, эҳтимол ўзимга   қаердадир ортиқча танқидий кўз билан қарашим бўлиши мумкиндир. Мен  ушбу тўпламга киритишга лойиқ бўлган  асар  яратишимни кутардим. Биз Фарруҳ  билан   машҳур “Ялла”ансамбли юзага келишида бўлдик, кейин  мен узоқ  вақт хаваскорлик қилдим, битламга  тақлид қилдим. Ва ниҳоят, ўз овозимни ишлатишим мумкин бўлган йўналишни топдим. Ҳозирга қадар итальян тилида саккизта  опера арияси ва бир неча қўшиқлар ёздим, тез орада диск чиқараман. Учта композиция бизнинг оилавий анталогиямизга кирди. Бу – иккита опера  ва   Бочелли репертуаридан бир қўшиқ.

 Зокировлар  оиласи ўзбек мусиқа санъатига муносиб ҳисса қўшган. Ота,тўрт ўғил,қиз ва невара. 

Пластинка  сулола асосчиси – Ўзбекистон халқ артисти Карим Зокиров қўшиқлари билан  очилади.У ўзбек операси шаклланиши бошида турган устоз санъаткорлардан,опера спектаклларида 40 дан ортиқ бош ролларни  ижро этган.  

Тўпламга унинг  “Майсаранинг иши” операсида ижро этган  арияси ва  битта  халқ қўшиғи киритилган. Яқин вақт ичида  фонд Карим Зокиров ижодига бағишланган махсус диск чиқаришни ваъда  этмоқда, дискдан унинг барча ижод маҳсуллари ўрин олади.  

Пластинкада афсонавий Ботир Зокиров ижро этган учта шлягер – “Араб тангоси”,”Раъно” ва “Қочқоқ Ҳабиба” қўшиқлари ўз аксини топган.

Ботир Зокиров синглиси Луиза билан бирга кўп қўшиқлар ижро этган. Ака-сингил  ўша вақтларда урф  бўлган ҳинд қўшиқларини катта маҳорат билан куйлашган, улардан бири дискка  туширилган.Дискдан Луиза Зокированинг ўзи алоҳида ижро этган араб тилидаги қўшиқ ҳам ўрин олган.   

– Афсуски,  муҳлислар Науфалнинг овозини эшитишмайди, у Муслим Магомаевга жуда ўхшаб кетадиган ажойиб тембрга эга эди, - дейди Равшан Зокиров.-Давлат  радиоси  фондларида унинг 60-йиллардаги қўшиқларини топдим, бироқ, уларнинг сифати ёмон эди ва бу қўшиқлардан ҳозирча воз кечишга қарор қилдик.   

Ўзбекистонда оркестрли вокаль-чолғу мусиқаси  асосчиларидан бирининг  ижоди  ҳам дискда тақдим  этилди.

– Менинг аҳволим тушунарли, бироқ Фарруҳнинг қўшиқларидан қайсиларини танлаш мураккаброқ  бўлди.- дейди Равшан Зокиров.- Мен унга қўнғироқ  қилиб, дискка киритиладиган  учта композицияни белгилаб беришини сўрадим. У қўшиқлар номини айтди.

Дискда  Зокировлар сулоласининг энг ёш вакиласи Наргис Зокировага  энг кўп жой ажратилди, яъни  унинг олтита композицияси, жумладан уни элга танитган “Водиллик келин” фильмидаги машҳур қўшиқ ва Максим Фадеев  томонидан ёзилган иккита композиция – “  «Ты - моя нежность» ва  «Я - не твоя война» қўшиқлари  берилди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей