ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Ўзбекистон композиторлик мактаби асосчиси туғил...

Ўзбекистон композиторлик мактаби асосчиси туғилган кунининг 100-йиллигини нишонланмоқда

Ўзбекистон маданий ҳаёти тақвимида 2017 йил аҳамиятлидир – Ўзбекистон композиторлари мактабининг асосчиси, буюк арбоб Борис Фёдорович Гиенко туғилган кунининг 100 йиллиги нишонланади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон халқ артисти Борис Фёдорович Гиенко ҳаётинининг 60 йилини ижодга, ёш истеъдодларни тарбиялашга бағишлади. Унинг ўқувчилари орасидан кўпгина етакчи композиторлар ва жамоат арборблари етишиб чиқди, - деб ёзади kultura.uz.

Ўз ишининг катта устаси, юқори маданиятли, кўп соҳаларда чуқур энциклопедик билимларга эга , доимо ижодий изланишларда бўлиб келган Борис Гиенко Ўзбекистон мусиқа тарихида чуқур из қолдирди. Унинг ижодий мероси жуда кенг ва кўпқирралидир. У саккизта симфония, тўққизта торли асбоблар квартети, скрипка, виолончель, фортепиано ва оркестр учун инструментал концертлар , сюиталар, балет, спектакларга мусиқалар, болалар мусиқаси ва вокал асарлар яратган , ўзбек, қорақалпоқ, тожик, украин, индонезия ва япон халқ мусиқаларига қайта ишлов берган .

Борис Гиенко нафақат фотепианода яхши ижро этган, балки кўплаб мусиқий асбобларда - баян, мандолина, домбрада мусиқа билан шуғулланган.
Гиенко буюк мусиқачи ва оилапарвар инсон бўлган. 1941 йилда ўз ҳаётини ажойиб пианиночи Татьяна Николаевна Черневская билан боғлади. У кўп асарларини турмуш ўртоғига бағишлади. Улар бирга узоқ умр ва бахтли ҳаёт кечиришди ва 40 кунлик фарқ билан бу дунёни тарк этишди .
Борис Фёдорович ва Татьяна Николаевналарнинг қизи - Наталья Борисовна Гиенко ота-онасининг муносиб давомчиси бўлди - ажойиб пианиночи ва педагог, Борис Гиенконинг кўп фортепиано асарларининг биринчи ижрочиси бўлган.



  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей