ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / “Ёшлик баҳори” деб номланган ёш операчилар Республ...

“Ёшлик баҳори” деб номланган ёш операчилар Республика очиқ кўрик-фестивали бошланди

Тошкентда “Ёшлик баҳори” номли ёш операчилар Республика очиқ кўрик-фестивали бошланди. У “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ташкил этилган. Ўзбекистон давлат консерваториясида тўрт кун давомида иштирокчиларнинг овозлари тинглаб кўрилади ва энг яхши  ижрочилар танлаб олинади. Унда республиканинг барча вилоятларидан келган 18-32 ёшдаги опера ижрочилари иштирок этишлари мумкин. Жорий йилнинг 14 май куни Ўзбекистон давлат консерваториясининг Катта залида финал босқичига чиққан ижрочиларнинг концерти бўлиб ўтади. Эртаси куни эса Гала концерт иштирокчилари ёш симфоник оркестрлар билан бирга “Ўзбекистон” Халқаро форумлар саройи саҳнасида ижро этишади. 

Мазкур республика кўрик-танловини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ёш опера ижрочиларини аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ижодини рағбатлантириш, шунингдек, ўсиб келаётган ёш авлод ўртасида миллий ва жаҳон маданий меросини оммалаштиришдан иборатдир. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей