ru en ўз
1 USD = 8066.96  
1 EUR = 9626.3  
1 RUB = 140.05  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Ёшлар ҳафталиги: “Uzbekistan Today” ахборот агентл...

Ёшлар ҳафталиги: “Uzbekistan Today” ахборот агентлигидан фоторепортаж

Тошкентда Ёшлар ҳафталиги доирасида турли йўналишлар бўйича тадбирлар ўтказилмоқда.

Марказий кўргазмалар залида индонезиялик ва ўзбекистонлик рассомларнинг “Батик жозибаси” деб номланган кўргазмаси очилди. Шунингдек, қисқа метражли фильмлар ва талабалар театр студиялари спектакллари намойиши давом этди.

Миллий кино санъати тарихига бағишланган фотокўргазма Ёшлар ижод саройининг биринчи қаватидан жой олди. Унда ўтган асрнинг 30-йилларидан бошлаб замонавий режиссёрларнинг сўнгги ишларигача бўлган машҳур миллий фильмлардан кадрлар намойиш этилди.

Саройнинг иккинчи қаватида эса замонавий тасвирий санъат картиналари билан танишиш мумкин.  У ердаги ёш муаллифларнинг турли жанрларда ишлаган картиналари, фотосурат, ҳайкалтарошлик, инсталляция йўналишларидаги ижод намуналари барчанинг эътиборини тортди.

Шунингдек, Ёшлар ижод саройида ташкил этилган Мода ва дизайн фестивали доирасида миллий либослар намойиши бўлиб ўтди. Унда Озод Рўзибоев, Дилафрўз Умаралиева ҳамда Гўзал Мағрупова каби дизайнерлар томонидан яратилган турфа рангли, ажойиб  либослар коллекциялари томошабинларда катта таассурот қолдирди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей