ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Ёшлар келажак бунёдкори

Ёшлар келажак бунёдкори

Пойтахтимизда шу шиор остида уюшмаган ёшлар билан олиб борилаётган ишларда натижадорликка эришишнинг илмий-амалий масалаларига бағишланган республика конференцияси иш бошлади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Олий ва ўрта махсус таълим, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари, Бош прокуратура, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат ва нодавлат ташкилотлари масъул ходимлари, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, ёш тадқиқотчилар, турли соҳа мутахассислари, уюшмаган ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Конференциянинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қ.Қуронбоев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева, олий ва ўрта махсус таълими вазири И.Мажидов, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов ва бошқалар мамлакатимизда ёш авлод таълим-тарбиясига, уларнинг ҳар томонлама соғлом камол топишига, истеъдодини рўёбга чиқаришга, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев жорий йил 30 июнь куни мамлакатимиз ёшлари билан учрашувда бу жиҳатларга тўхталиб, жисмоний ва маънавий етук ёшлар – эзгу мақсадларимизга етишда таянчимиз ва суянчимиз эканини алоҳида қайд этди. Бу борада қатор долзарб ва ечимини кутаётган муҳим масалалар юзасидан аниқ таклифларни билдирди.

Президентимизнинг жорий йил 5 июлдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги фармони мамлакатимиз ёшлари ҳаётида туб бурилиш ясади.

Янги ташкил қилинган ташкилот ёшларнинг том маънодаги суянчига айланмоқда. Эндиликда бу тузилма ёшларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч ҳиссини қарор топтириш, пухта билим эгаллашлари, малакали мутахассис бўлиб етишишлари учун зарур шароитлар яратиш, маънавиятини юксалтириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уюшмаган ёшлар қатлами билан ишлаш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ёшлар сиёсати борасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш каби қатор вазифаларни ҳал этади.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларда ёшлар фаоллигини ошириш билан боғлиқ муҳим вазифалар белгилаб берилган.

Айрим ёшларимизнинг касбий кўникма ва билимларга эга эмаслиги муаммони янада чигаллаштиради. Сир эмас, баъзи ёшларимиз касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасаларини тамомлаган бўлса-да, етарлича билимга эга эмас. Табиийки, бу уларнинг ишга жойлашишига ғов бўлади. Ёшларимиз ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, ёт ғоялар, турли манфур оқимлар таъсиридан ҳимоялаш ғоят долзарб вазифа. Маълумотларга кўра, мамлакатимизда содир этилаётган ҳар 3 жиноятнинг биттасини ёшлар содир этмоқда.

Конференцияда бу каби муаммоли вазиятларни ҳал этиш юзасидан фикрлар билдирилди, таклифлар ўртага ташланди. Анжуманда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилаётган чора-тадбирлар, келгуси режалар ҳақида маълумот берилди.
Тадбир доирасида иштирокчилар учун турли маданий тадбирлар, учрашувлар ва фильмлар намойиши режалаштирилган. Конференция якунида энг яхши мақолалар муаллифлари ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилади, илмий изланишларни келгусида амалиётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилади. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей