ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / “Янги йил мегабайт эртаги”: Томошага борса арзийд...

“Янги йил мегабайт эртаги”: Томошага борса арзийди(ми?)

Шу кунларда  мамлакатимиз театрларида яги йил томошалари  бошланмоқда. Улар орасида  Алишер Навоий  номидаги Академик  опера  ва балет ката театри  ҳам бор.

Бу  сафар  театрда классик  услубга –   болаларга бағишланган машҳур асарлар асосидаги  эртакларга мурожаат қилмасликка  қарор қилишди.  Натижада «Янги йил мегабайт эртаги» постановкаси юзага келди.

Адолат юзасидан  қайд  этиш керакки,  компютер технологиялари ва тармоқлари билан боғлиқ фантастик  саргузаштлар кўпдан бери замонавий ўзбек болалар адабиётининг талаб энг кўп  мавзуларидан  ва  ёш  томошабинларга  қаратилган  қизиқарли маҳсулотлардан бўлиб келмоқда.    Муаллифлар  ёш авлодга тушунарли бўлишни исташади.  

 Баъзан бу соҳадаги  мутахассисларга сюжет линиясидан  аллақачон фойдаланиб бўлингандек ва бундай  асарлар бирп-бирига жуда  ўхшаш бўлиб қолаётгандек  кўринади. Шунга  қарамай, Янги йил мегабайт эртагини сахналаштирган  режиссер Георгий Дмитриев  оригинал, янги ғояларга  бой асар яратганга ўхшайди. Ҳар қалай,  бошқа  театр жамоаларининг ҳануз Қорқиз саргузаштлари, ўрмон эртаклари каби  ҳозирги  болакайларни кўп ҳам қизиқтирмайдиган  спектакллари олдида бу фантастик  саргузаштнинг оригиналлиги намоён бўлади.   

Томоша яна шу билан қизиқарли бўлишни  ваъда  қиладики, унинг  яратилишига  замонавий шоу-бизнес мэтрлари  жалб  этилган. Улар орасида Севара Назархон   ва бошқа машҳур ижрочилар  учун  мусиқа ёзадиган  бастакор Марат Максудий ҳам бор.  Пьесани  ўзининг оригинал  фикрлаши  билан танилган «Оригами қанотлари»  гуруҳи етакчиси Ашот Даниелян ёзган.Ўз фарзандлари билан бирга   бу томошага  келган  катталар  учун спектакль  унда  бош ролларни Катта театрнинг халқ севган  актерлари  ижро этишлари билан  янада қизиқарли  бўлади. Янги йил томошаларига  Кирилл Борчанинов, Саида  Мамадалиева,  Яника Багрянская, Руслан Гафаровлар  жалб  этилган..

 Умуман, биз эртакни  биринчилардан  бўлиб томоша қилдик  ва  жуда яхши мусиқий  асар яратилганига сизларни ишонтирамиз.  Янги йил тақдири қўлида  бўлган Юля  исмли қизалоқ, компьютер вируси, мақсади  болаликни глобал компьютерлаштириш бўлган ёвуз Доктор Кўз ҳукмронлигидаги сирли  «Game Over» мамлакати, кўплаб бошқа афсонавий қаҳрамонлар ва энг муҳими янги йил  ва Қорбобонинг кириб келиши тўғрисидаги таъсирчан сюжет  ҳатто    катталарни ҳам бефарқ қолдирмайди.      

           

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей