ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / UzbekistanToday мухбири Ёшлар театрида: Тошкент то...

UzbekistanToday мухбири Ёшлар театрида: Тошкент томошабинлари учун ажойиб спектакль намойиши кутилмоқда

9 декабрь куни Гейдельберг (Германия) Ёшлар театри саҳнасида «Михаэль Кольхаас» спектаклининг премьераси ўтказилган эди.

Ўзбек режиссёри Обид Абдураҳмоновнинг ушбу пьесаси у ернинг маҳаллий томошабинларида шавқ уйғотди. Томошабинлар труппани намойишни қайтаришга бир неча бор чақиришган. Худди шу спектаклнинг навбатдаги тақдимоти энди Тошкентда бўлиб ўтади. Фақат ўзбек томошабинлари уни немис режиссёри Франциска-Тереза Шутц постановкасида кўришга муваффақ бўлишади. Тошкентдаги тақдимот ҳақида тез орада билиб оламиз — Ўзбекистон Ёшлар театри премьерага тайёргарлик кўрмоқда.

Биз ушбу театрнинг ихлосманди сифатида шуни таклиф қилган бўлар эдикки, агар бир ёки икки кун мобайнида спектаклни Обид Абдураҳмонов ва Франциска-Тереза постановкасида кетма-кет қўйишнинг уддасидан чиқилса ажойиб иш бўлган бўлар эди. Чунки томошабинларга битта шедевр пьеса иккита режиссёр томонидан қандай саҳналаштирилганини кўриш жуда қизиқарди. Ҳайратланарли жиҳати, Обид Абураҳмонов бундай ҳамкорликда ишлаш услуби истиқболли эканини таъкидлади. Агар қўшма лойиҳалар давом этган тақдирда томошабинлар иккала талқинни ҳам кўриш имконига эришади. Биринчиси ўзбекча талқин, кейингиси немисча.

Бу иккита спектакль — Ўзбекистон Ёшлар театри ва Гейдельберг шаҳри Ёшлар театрининг қўшма лойиҳасидир. Ўзбекистон Ёшлар театри режиссёри Обид Абдураҳмонов ўзи муаллифлик қилган спектакль намойишидан сўнг яқинда Германиядан Ўзбекистонга қайтиб келди.

Режиссёр Франциска-Терезе Шутц ўз навбатида ушбу пьесани ўзбек актёрлари иштирокида намойиш этади. Ўзбекистон Ёшлар театрида шу лойиҳа доирасидаги иккинчи премьера устида қизғин иш кетмоқда.            

Франциска-Тереза Шутц пьесаси Генрих фон Клейстнинг «Михаэль Кольхаас» новелласи сюжети асосида ёзилган. Бош қаҳрамон тарихий реал шахс Ганс Кольхазнинг протатипидир. У Брандендербургнинг йирик савдогарларидан бири ҳақидаги ҳикоя. Воқеалар XVI асрда бўлиб ўтади. Севеннада бадавлат отлар савдогари Михаэль Кольхаас оиласи билан яхши яшайди. Лекин бу солиҳ ва ҳалол одам адолатсизлик қурбони бўлади ва ўзининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида қўшин тўплаб, шаҳарни талон-торож қилишга киришади.

Умуман олганда, бу театр лойиҳаси ҳақида оддий тилда батафсил гапириш қийин. Шунинг учун спектаклни театрга ташриф буюриб, томоша қишингизни маслаҳат берамиз.

      

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей