ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Uzbekistan Today мухбири гала-концертда: бу йилги ...

Uzbekistan Today мухбири гала-концертда: бу йилги «Камалак юлдузлари» фестивалида 60 400 бола иштирок этди

Дунё болаликда қанчалар гўзал кўринади, осмон қанчалар баланд туюлади, бахтли болалар куйлайдиган қўшиқлар эса нақадар жўшқин. Деярли уч соат давом этган «Камалак юлдузлари» болалар ижодий фестивалининг энг ёрқин иштирокчилари томошабинларга қизғин ва ранг-баранг шоу ҳадя этишди.

Биз залга тайинланган вақтдан бир муддат олдинроқ етиб бордик. Саҳна ва унинг ортида бўлаётган тайёргарликлар мутлақо бошқача. Ёш юлдузлар мамлакатнинг бош саҳнасидаги катта гала-концертга худди катталардек тайёрланишган. Мана, шоу бошланди...

«Камалак юлдузлари» болалар ижодий фестивали ҳар йили «Камолот» Ёшлар ҳаракати ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт вазирлиги ҳомийлиги остида ўтказилади. 

Унда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган барча болалар қатнашишлари мумкин. Истеъдодли, фаол, ёш ва абжир болаларни бутун республика бўйича танлаб олишади. Бу йил фестивалда 60 400 бола иштирок этди. Энг яхшиларга «Истиқлол» санъат саройида улар иштирокида ташкил этилган гала-концертда мукофот топширилди.  

Уларнинг кўзлари қандай порлаётгани, улардаги туганмас ғайрат ва жасоратни кўриб ҳайрон қоласиз. Ҳамма катта ёшлилар ҳам Таваккал Қодировнинг анъанавий «Тановор» ижросини бу кичик болажонлардек профессионал тарзда куйлай олишмайди.

Миллий рақслар билан бир қаторда замонавий рақсларни ҳам ижро қилишди, эстрадамиз юлдузлари билан биргаликда куйлашди. Мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудуди вакиллари алоҳида чиқиш қилишди: хоразмча шўх, қорақалпоқча, мумтоз фарғонача, жўшқин андижонча, бухороча ва кўплаб бошқалар. Шу билан бирга, Грузия, Япония, Россия, Хитой давлатларидан ташриф буюрган меҳмонлар каби саҳна чиқишлари бўлди.

Лойиҳа доирасида ёш рассомлар кўргазмаси ўтказилди. Бунда болалар машҳур рассомлар, ҳайкалтарошлар, мусиқачилар, режиссёрлар ва ёзувчилар билан учрашишга муваффақ бўлишди. 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей