ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / UT Ёшлар театрида. “Михаэль Кольхаас” ўзбек саҳнас...

UT Ёшлар театрида. “Михаэль Кольхаас” ўзбек саҳнасида. Синов муваффақиятли ўтдими?

Германияданинг кўплаб театрларида турли режиссер томонидан саҳналаштирилган ва ҳар хил актерлар ижросидаги “Михаэль Кольхаас” пьесаси асосидаги спектакль намойиш этилмоқда.

Бироз аввал жаҳон театр санъати хазинаси ана шу пьеса замирида тайёрланган бир-бирига ўхшаш бўлмаган яна иккита постановка билан бойиди.

Олдинроқ эълон қилинган материаллардан бирида биз Ўзбекистон Ёшлар театрида немис режиссери Франциска-Тереза Шютц ўзининг “Михаэль Кольхаас” спектакли саҳналаштирилганлигини айтиб ўтган эдик. Германияда ушбу спектакль сюжетини ҳамма билади, бизда эса фақатгина немис адабиёти мухлислари холос. Ушбу постановка Гейдельберг ёшлар театрида айнан мана шу пьеса асосида немис актерлари иштирокида спектаклни саҳналаштирган ёш режиссер Обид Абдураҳмоновнинг жавоб иши бўлди дейиш мумкин.

Франциска-Тереза Шутц ўзининг аввалги интервьюсида ўзбек ҳамкасбининг немис саҳнасидаги ишига баҳо берар экан шундай деганди: “Гарчи пьеса битта бўлса-да, унинг устида қанча режиссерлар иш олиб боришди, бир нечта постановкалар тайёрланди. Обиднинг пьесаси жуда ғайратли ва ранг-баранг бўлди, менда эса ҳаммаси бошқача бўлади. Қандай дейсизми? Яқинда билиб оласиз. Агар постановкалар ўртасидаги фарқни билишни ёки уларни солаштиришни истасангиз, афишаларни кузатиб боринг. Премьерадан кейин, албатта, гастроллар ташкил қилинади”.

Ҳозирча эса Шутц ва Абдураҳмонов ишини қиёслаш қолди. Ўзбек театр шайдоларининг немис томошабинларидан олдин ушбу спектаклни томоша қилиш имконияти борлиги ёқимли. Немис актерларининг Ўзбекистонга ташрифи уларнинг ҳамкасблари саёҳатидан олдинроқ, яъни 2-9 апрел кунлари бўлиб ўтади.

Ҳозирча эса диққат эътиборимизда немис режиссерининг ўзбек актерлари билан ҳамкорликдаги иши турибди. Спекатль номини эшитган томошабинлар жуда хурсанд бўлмасликлари учун 18 та ролни учта актер ижро этишини айтиб қўйишимиз керак. Бундай ҳолатда биргина Шерзод Эгамназаров жуда яхши вазиятда, чунки унга фақатгина битта, яъни бош рол – Михаэлни ижро этиш топширилган. Унинг ҳамкасби Анвар Қоратоев эса битта спектаклда тўққизта ролни, актриса Лайло Сайид-ўғли эса саккизта ролни ижро этишига тўғри келади. Шунингдек, Лайло бу саҳнада ҳам эркак ҳамда аёл ролини акс эттиради.

Франциска-Тереза Шутц ўзбек актерлари ишидан анча кўнгли тўлди. Бизнинг актерларимиз типик немис образини жонлантиришга ва немис режиссерининг ортиқча ғайрат ва жўшқинликдан маҳрум этилган ҳамда немис жўшқинлиги билан тўла ғоясини саҳнада гавдалантиришга муваффақ бўлишди.

Немис рассоми Филлип Кифер яратган саҳна безаклари бутун давр атмосферасини акс эттиришга етарли бўлди. Фаолияти от наслчилиги билан боғлиқ бўлган инсонга тегишли бўлган бутун даврни акс эттириш учун бир нечта метал жавонлар ҳамда велосепедлар етарли экан.

Агар кимдир ушбу спектаклни Гейдельберга кўрадиган бўлсангиз, ҳаратга тушманг. Саҳна безаклари бир мамлакатдан иккинчисига олиб келингани йўқ. Филлип Кифер эскизлари асосида Ўзбекистон ва Германияда иккита тамоман бир хил саҳна безаги тайёрланди. Улар бир-биридан умуман фарқ қилмайди. Балки бу жавоб гастрол сафарида янги саҳнада айнан мана шу ролни ижро этадиган актер учун яхшиликкадир.

Франциска-Тереза Шутцнинг “Михаэль Кольхаас”и ва Обид Абдураҳмоновнинг  “Михаэль Кольхаас”и бу – бу битта нарса эмас. бу дегани турли инсонларнинг битта нарса ҳақида ҳикоя қилишдек гап. Тан олиш керакки, Ўзбекистон Ёшлар театри бастакори Виталий Аминовга иккита спектакль устида ишлашига тўғри келди. Бир хил сўзлар билан ҳар икки спектаклни кўрган одам учун мусиқа тамомила бошқа-бошқа чиқди.

Спектаклнинг немис ва ўзбек версияларидаги костьюмлар ҳам бошқа. Обид Абдураҳмонов постановкаси учун костьюмларни Филлип Кифер Германияда ишлаб чиққан бўлса, Франциска-Тереза Шутц спектакли учун костьюмлар устида Ўзбекистон Ёшлар театри рассоми Васса Васильева иш олиб борди. Айнан мана шу ҳам битта нарса ҳар хил одамлар томонидан ҳар хил қабул қилинишини кўрсатиб турибди.

Умуман олганда ўзбек саҳнасида намойиш этилган спектакл бизнинг томошабинларимизга тушунарли бўлди ва тан олинди.

Воқеалар XVI аср ўрталари, яъни реформация даврига тўғри келади. Қиссанинг бош қаҳрамони Михаэль Кольхаас отларни етиштириш ҳамда уларни сотиш орқали даромад кўради. У ўз номуси ҳамда қадр-қимматини юқори баҳолайдиган оддий ва адолатли, бироқ ҳаёти давомида жуда ҳам кўп адолатсизликлар билан юзма-юз келган инсон.

Ўзбекистон ва Гейдельберг ёшлар театри саҳнасидаги “Михаэль Кольхаас” постановкаси лойиҳаси, менинг назаримда, замонавий ўзбек театри ўзида замонавий европа театрини синаб кўраётганлигини кўрсатади. Шу билан бирга воқеалар ривожи немис мутахассисларининг Ўзбекистон театр санъати билан янада чуқурроқ танишишларига имконият яратиб беради.

Ҳали энг қизиғи олдинда, яъни ўзбек режиссери Обид Абдураҳмонов режиссерлиги ҳамда немис актерлари ижросидаги спектакль томошасидан кейин содир бўлади. Ҳозирча эса бу тажриба алмашинуви ҳар икки мамлакат маданияти ривожига ижобий таъсир кўрсатишига умид қилиб қоламиз.

Кўпроқ ана шундай лойиҳалар бўлса эди, улар пойтахтнинг бир хил театр ҳаётини янада бойитган бўларди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей