ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / “Умр мазмуни” деб номланган шахсий кўргазма очилди

“Умр мазмуни” деб номланган шахсий кўргазма очилди

Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида Леонид Маркиннинг Кексаларни эъзозлаш йилига бағишланган “Умр мазмуни”  деб номланган шахсий кўргазмаси очилди.

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, республика ва халқаро кўргазмалар қатнашчиси, плакатчи-рассом Леонид Маркин яқинда ўз таваллудининг 80 йиллигини нишонлади.

Унинг ижодида тошда ҳайкалбоп миниатюра асарларини яратиш етакчи ўрин эгаллайди. Бу рассом ижодининг ўзига хос услубидир. Юздан ортиқ ана шундай ижод намуналари унинг шахсий коллекциясидан жой олган.

Мусаввир Бенков номидаги Республика рассомлик билим юртида ўқиган. Сўнг Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтининг графика йўналишида таҳсил олган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей