ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Тошкентда ёш мусиқачиларнинг халқаро танлови бошла...

Тошкентда ёш мусиқачиларнинг халқаро танлови бошланди

«Истеъдод»  академик, эстрада ва анъанавий ижрочилик бўйича  биринчи  халқаро танлов  Франция, Корея, Озарбайжон, Туркия, Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг 160 нафар ёш ижрочиларини тўплади.

Барча  иштирокчилар 12 ёшдан 15 ёшгача  ва 16 ёшдан 19 ёшгача бўлган икки гуруҳга  ажратилди. Танлов фортепиано, торли чолғу асбоблари (скрипка, альт, виолончель, контрабас)  ва эстрада  ижрочилиги  йўналишлари бўйича ўтказилади.

Танлов икки босқичда  ўтади. Биринчи  босқичда иштирокчилар ўз мамлакатларининг миллий мусиқаларини ижро этадилар ва маҳоратларига  боғлиқ ҳолда уларнинг 50 фоизи  навбатдаги босқичда  қатнашиш ҳуқуқини олади.  Иккинчи  босқичда  жаҳон ва ўзбек  классик композиторларининг йирик асарлари ижро этилади.

Ғолибларни тақдирлашга бағишланган  тантанали маросим  ва танловнинг ёпилиши  В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган академик лицейда 30 ноябрь куни бўлиб ўтади. 

Халқаро танловда I, II, III ўринларгни эгаллаган  совриндорлар лауреат  дипломи ва Халқ таълими  вазирлиги  таъсис этган пул  мукофотлари  билан тақдирланади.   

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей