ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Тошкентда япон киноси кунлари бўлиб ўтади

Тошкентда япон киноси кунлари бўлиб ўтади

Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ташаббуси билан 2016 йилнинг 25–27 март кунлари Тошкентда япон фильмлари куни бўлиб ўтади.

Дастурда одамлар орасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик пайдо бўлиши, муҳаббат туғилиши ҳақида ҳикоя қилувчи, оддий инсонларнинг кундалик қувонч ва қийинчиликлари, ғайритабиий қобилиятга эга бўлган робот боланинг саргузаштлари ва бошқалар бешта бадиий ва иккита анимацион фильмлар намойиш этилади.

Очилиш маросими 25 март куни киночилар уйининг Катта залида соат 18:00да бўлиб ўтади. Унда Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Като Фумихико ва «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг бош директори Отабек Мусаевлар табрик сўзи билан чиқиш қилишади.

Биринчи намойиш машҳур кинематограф ва драматург Кэндзи Наканисининг «Ранглар мавсумидан сўнг» номли мелодрамаси билан бошланади. Фильм ўрта асрларда Япопия самурайлари тоифасида япон аёлларининг севгиси ва бурчидан ҳикоя қилади. Ҳар бир саҳна ва ҳар бир тимсол остида чуқур маъно яширинган. Муҳаббат баайни гуллаб турган олчадек, беғубор ва ажойиб, шунингдек, ўткичи ҳамдир.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей