ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Маданият / Тошкентда “Рақс сеҳри” фестивали бўлиб ўтди

Тошкентда “Рақс сеҳри” фестивали бўлиб ўтди

Тошкентда “Рақс сеҳри” деб номланган миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали бўлиб ўтди.

Ушбу рақс танловида ўн беш ёшдан йигирма беш ёшгача бўлган 200 нафарга яқин йигит-қиз иштирок этди. Ҳайъат аъзолари уларнинг саҳна маданияти, ижро маҳорати ҳамда актёрлик қобилиятига баҳо беришди. 

Муқимий номидаги ўзбек Давлат мусиқий теартининг балет артисти Санобар Абдуҳамидова “Анъаналар тарғиботчиси” номинациясида ғолиб бўлди.  “Энг яхши миллий рақс жамоаси” номинациясида Корея маданият маркази вакиллари, “Сам Диён” ансамбли ғолиб бўлди. Тошкент Давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида талаба-ўқувчилари фестивалнинг бошқа кўплаб наминацияларида совриндор бўлишди. 

Ўзбекистон Давлат консерваториясида бўлиб ўтган гала-концертда ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари