ru en ўз
1 USD = 8069.61  
1 EUR = 9496.32  
1 RUB = 140.31  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Тошкентда халқаро «Шоирлар баҳори» бўлиб ўтди

Тошкентда халқаро «Шоирлар баҳори» бўлиб ўтди

Аниқроғи, Париж халқаро фестивали «Шоирлар баҳори» каби. У Франция анъаналари бўйича дунёнинг 60 дан кўпроқ мамлакатларида нишонланади.

«Шоирлар баҳори» Жаҳон шеърият кунига бағишлаб, 1998 йилда ташкил этилган ва «мусиқа байрами» давоми сифатида нишонланади, ЮНЕСКО томонидан тасдиқланган.

«Шоирлар баҳори» шаҳар кундалик ҳаёти қалбига шеър ва лирикани қайтаришга қаратилган. Фестиваль шиори шоир Октавио Паснинг: «Шеърият тушунарсиз эмас, у – тушунтириб бўлмайдиган» сўзлари бўлди.

Ўзбекистонда Сергей Есенин номидаги давлат адабиёт музейида, мамлакатнинг адабий жамияти йиғиладиган анъанавий жойда фестиваль бўлиб ўтди. 

Француз  шеъриятини француз тилида Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходими Лилиана Гийо, тошкентлик шоир Николай Ильин,  таниқли шахматчи   Муртас Кажгалиев ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети а Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабалари ўқиб беришди. 

Рус классик шеърияти – Сергей Есениндан тортиб то Евгений Евтушенко ва Александр Файнберггача, шунингдек, рус тилига таржима қилинган француз шоирлари шеърларини Борис  Голендер, Вадим Николюк, Альбина Маркевич, Лайла Шоҳназарова, Вика Осадченко ва бошқалар ўқишди.

Шу билан бирга, тошкентлик шоирлар Николай Ильин,  Бах Ахмедов, Альбина Маркевич, Олег Бордовский, Вика Осадченко, Фарҳод Юсупов, Гуарик Багдасаровлар ўзларининг шеърларини ҳам ўқишди.

Олқишлар бўрони – бундай баҳони Бах Ахмедовнинг француз рассом-импрессионисти Пол Ренуарнинг санъатидан илҳомланиб ёзган шеърлари олди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей