ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Тошкентда болалар китоблари кўргазмаси очилди

Тошкентда болалар китоблари кўргазмаси очилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг “Истиқбол” залида болалар китоблари кўргазмаси очилди. Унда фойдаланувчилар эътиборига янги нашрлар ҳавола этилган.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг матбуот хизмати тарқатган хабарга қараганда, кўргазма икки қисмдан иборат. Унинг биринчи қисми “Болалик – беғуборлик тимсоли” деб номланган бўлиб, у бола тарбиясига бевосита алоқадор – тарбиячи, мураббийлар, ўқитувчи ҳамда ота-оналар учун мўлжаллаган.

“Болалик олами” деб номланган иккинчи кўргазмада кутубхона фойдаланувчилари эътиборига “Я познаю мир”, “Энциклопедия для детей”, “Энциклопедия эрудита”, “Большая детская энциклопедия” туркумидан китоблар, ёш билимдонлар учун “Что? Где? Когда?”, “Астрономия ва коинот” каби китоблар, эртаклар, шеърлар ва ҳикоялар тўпламлари ҳавола этилган.

Энг кичик китобсеварларни эса “Менинг биринчи китобим”, “Менинг биринчи энциклопедиям” ва “Кичкинтой кутубхонаси” туркумидан бўлган китоблар бефарқ қолдирмаслиги шубҳасиз.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей