ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Тошкентда биринчи бор «Фрэнк Бриж мусиқий мавзулар...

Тошкентда биринчи бор «Фрэнк Бриж мусиқий мавзуларининг ўзгарган кўринишлари» мусиқаси янгради

Ўзбекистон давлат консерваториясида «Туркистон» камерний оркестри (кичик зал учун мўлжалланган)нинг навбатдаги концерти намойиши бўлиб ўтди.

Бу гал ҳам дирижёрлик пультида жамоанинг доимий бадиий директори Элдор Азимов эмас эди.

Элдор Сарварович соғ-саломат яшаб юрибди. У ҳалигача жамоани бошқаришда давом этмоқда. Бу концерт эса маэстронинг ўз дирижёрлик пультини ёш ва қобилиятли, келажаги порлоқ шогирдларига бўшатиб берган навбатдаги тадбирларидан бири. Машҳур дирижёр мана шундай  кўринишда ёшларга ўзини намоён этиш имконини беради. Азимов, «Саҳна бош профессионал муаллимдир» деб такрорлашни ёқтириши бежиз эмас.

Бу гал оркестрни Ўзбекистон давлат консерваторияси бакалавриат иккинчи курс талабаси, халқаро фестиваль-танловлар лауреати ва ғолиби Руслан Бекмаев бошқарди. Тингловчилар шавққа тўлиб, хурсанд бўлдилар. Чунки оркестр шундай ижро қилдики, худди дирижёр алмашмагандек эди.

Фрэнк Бриж мусиқий мавзуларининг ўзгарган кўринишларини торли чолғу оркестрда ижро қилиш тингловчилар учун ҳақиқий совға бўлди. Чунки у Тошкентда биринчи бор янгради! Инглиз композитори Бенжамин Бриттеннинг бу асарини ижро қилиш дирижёр учун ҳам, оркестр учун ҳам бирдай қийин эди. Томошабинлар уларнинг маҳоратини юқори баҳолашди. Қарсаклар бир неча дақиқа тўхтамади.

Шунингдек, Элдор Азимовнинг серенадаси (ми минор) ҳам янгради. Пуччинининг «Хризантема» миниатюраси ва Прокофьевнинг «Кларнет ва оркестр учун яҳудийча мавзудаги фантазия» асарлари ҳам шулар жумласидандир.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей