ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Маданият / Тошкентда илк бор Шарқ мамлакатлари Contemporar...

Тошкентда илк бор Шарқ мамлакатлари Contemporary Artи кенг намойиш этилади

Ҳар бир биеннале ўзича қизиқарли воқеа. 2016 йили ўтадиган VIII Тошкент биенналеси қатор ташкилий жиҳатлари билан янада эътиборни тортади. Бўлажак кўргазма дирекциясида айрим тафсилотларни биз билан баҳам кўришди.

Uzbekistan Today саволларига VIII Тошкент биенналеси мутасаддиси Нигора Ахмедова жавоб берди.

– Маълум бўлишича, ҳозирги пайтда биенналени қайта тузиш ишлари бўлиб ўтаётган экан. Шу ҳақда батафсилроқ сўзлаб берсангиз.…

– Ҳақиқатан шундай. Бадиий академия замонавий санъат биенналеси ва фотобиенналени бир мегакўргазмага бирлаштириш ҳақида қарор қабул қилди. Бу воқеага кенг кўлам бахш этади, ташкилий маънода куч-ғайратларни бирлаштиради ва айни пайтда ҳаражатларни камайтиради.

Бутун дунёда замонавий санъат биенналеси Contemporary Art нинг энг янги форма ва кўринишларини намойиш этишга йўналтирилган – бу мультимедиа қидирувлари, инсталляция, перфоманс, видеарт ва бошқа кўплаб санъат намуналарининг энг турли тусда намоён бўлишидир. Ўзбекистонда бу йўналиш ҳам ривожланмоқда.

– Экспозицияларда ҳам янгиликлар кутиляптими?

– Албатта. Бироқ бу сафар биз Шарқ мамлакатларининг замонавий санъатини мукаммалроқ кўрсатишга қарор қилдик, бу санъат муаммоларга жуда қизиқарли қарашни таклиф этади. Уни ғарб санъатига муқобил деб айтиш мумкин. Агар тарихимизни, Тошкентнинг Шарқ ва Ғарб ўртасидаги мулоқотини эсга олсак, у ҳамиша бу жараёнда муҳим ўрин тутиб келган. 2016 йили бу ерда замонавий санъатнинг “шарқона ўзаги”ни кенг тақдим этишни режалаштиряпмиз, у ўхшашликни сақлаган ҳолда аллақачон шарқона қолип, анънавийлик юкидан халос бўлган ва жуда инновацион санъатдир.

Шу билан бирга бутун дунё бўйлаб рассомлар, галеристлар ва чет эллик мутасаддилар билан музокаралар олиб боряпмиз. Булар - Яқин Шарқ,Европа, Осиё, Лотин Америкаси мамлакатларидир. Шунингдек алоҳида хорижий лойиҳаларга нисбатан ҳам музокаралар олиб бориляпти, улар ҳақидаги маълумотларни биз ҳозирча ёпиқ сақлаяпмиз ва 2016 йилда кўргазма иштирокчилари учун бу кутилмаган совға бўлишини истаяпмиз.

Мамлакатимиз мусаввирлари билан ҳам музокаралар олиб боряпмиз. Бироқ бу ерда ҳам барчаси саралаш ва ишлаш босқичида турибди. Шуни таъкидлашни истардимки, рассомларнинг ёш авлоди жуда яхши асарлар яратяпти,менимча келаси йилги биеннале бизга янги номларни кашф этади.

– Биеннале – бу нафақат санъат, балки замонавий менежмент ҳамми? Бу йўналишда бирон янгиликлар борми?

– Молиялаштириш маъносида Ўзбекистон дунёдаги энг саҳоватли мамлакатлардан биридир. Дунё бўйича биенналени махсус таъсис этилган фондлар ва тижорат ташкилотлари ташкил этади, бизда эса Бадиий академия бу ишларга масъул. Шуни таъкидлаш жоизки, айни Тошкент биеннале ўткзаиш борасида етакчилик қилади. Биздан ташқари МДҲ ҳудудида яна Москва биенналеси ҳам таниқли, у атиги олти марта ташкил этилган, бизники эса саккизинчиси бўлади.

Ш билан бирга бизнинг хамкоримиз Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳисобланади, у иштирокчиларга меҳмонхона ва озиқ-овқат масаласида яшаш учун барча шароитларни яратиб беради –.Дунё амалиёти учун бу нонсенс ҳисобланади,чунки бундай кўргазмалар бизнеснинг ривожи билан боғлиқ: бу воқеанинг хомийси бўлган компанияларнафақат ўз мамлакати, балки чет элларда ғаммашҳур бўлиш имкониятини қўлга киритади.

Бундан ташқари кўп дунё биенналелари машҳур бизнесменлар учрашуви жойига айланмоқда. Вақт ўзгарди, бугун санъатга катта пуллар тикилмоқда. Айниқса – замонавий санъатга. Мамлакатимизда бу амалиёт куч олмоқда. Ҳар қандай компания учун Биенналега хомийлик ёрдами кўрсатиш катта нуфуз ҳисобланади. Ҳозирги вақтда биз дунёга тарқалган амалиёт - “хомийлик пакетлари” ишланмаси билан ҳам шуғулланяпмиз. Унда хомий лойиҳадаги молиявий иштироки учун ўзига фойдали хизматни олади – масалан, логотипини биенналенинг босма маҳсулотига жойлаштириш мумкин. Бу маҳсулотлар кейин бутун дунё бўйлаб тарқалади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари