ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Тошкентда корейсларнинг Ўзбекистонда яшаётганига 8...

Тошкентда корейсларнинг Ўзбекистонда яшаётганига 80 йил тўлгани муносабати билан ёдгорлик очилди

Дўстлик боғида Ўзбекистоннинг кўп миллатли мамлакат эканлигини исботловчи яна бир ёдгорлик пайдо бўлди. Кеча мазкур хиёбонда корейс миллатининг Ўзбекистонда яшаётганлигига 80 йил тўлгани муносабати билан ёдгорлик очилди.

Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов ва Тошкентга илк бора ташриф буюрган Сеул раҳбари Пак Вон Сунлар иштирок этди. 2010 йилдан бошлаб, Ўзбекистон пойтахти ва Жанубий Корея пойтахти рамзий маънода биродарлашган.

Ёдгорликнинг очилиш маросимида ўтган асрнинг 30 йилларида ўн мингдан зиёд корейслар мажбурий равишда Узоқ Шарқдан Ўрта Осиёга, асосан Ўзбекистонга кўчирилгани ҳақида сўз юритилди. Айни кунларда 32 миллион аҳолиси бўлган республикамизда 180 мингдан ортиқ корейс миллатига мансуб аҳоли истиқомат қилиб келмоқда.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей