ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Тошкентда I Халқаро амалий санъат фестивали ў...

Тошкентда I Халқаро амалий санъат фестивали ўтмоқда

Фестивалда 200 дан ортиқ усталар иштирок этишмоқда. Тадбир шаҳарнинг тўртта кўргазма майдонларини қамраб олди. Фестиваль кураторлари эътироф этишларича, улар биринчи фестивальга қизиқиш шунчалик катта бўлишини кутишмаган экан.

“250 дан ортиқ аризалар тушди. Танлаб олишга тўғри келди. Натижада кўргазмада ўзбек усталарининг 113 таси ва хориждан 70 таси қатнашмоқда, ” – таъкидлади санъатшунос, фестиваль куратори Гулнора Ишмуротова.
Қатнашчилар орасида Озарбайжон, Буюк Британия, Эрон, Италия, ХХР, Жанубий Корея, Қирғизистон, Қрим, Латвия, Россия , Туркманистон, ГФР ва Япониялик усталар ва кураторлар бор.

Ўзбекистон, ўз навбатида, амалий санъатнинг энг яхши мактабларини намойиш этмоқда. Бу ерда Риштоннинг мовий кулолчилик буюмлари, ёғоч , заргарлик ва зардўзлик асарлари намойиш этилмоқда. Томошабинларда Диляра Каипова ва Вячеслав Усеиновларнинг “ Қора ҳайвонлар” лойиҳаси ва бухоролик Акбар Ҳакимов тўмламларидан “Шойи, адрас, бахмал” лойиҳаси катта қизиқиш уйғотди.

Биринчи Халқаро амалий санъат фестивали халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга, амалий санъатнинг анъанавий ва ноанъанавий турларини оммалаштиришга, унутилиб борилаётган халқ ҳунарманндчилигига эътиборни қаратишга йўналтирилган. Фестиваль доирасида мастер-класс, дефиле ва яна иккита кўргазма ўтиши мўлжалланган.


  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей